1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЧКИЛИК СОҒЛИҚ КУШАНДАСИ

12-09-2021, 10:55 5 Ўқиш режими + -
ИЧКИЛИК СОҒЛИҚ КУШАНДАСИ

              Носириддин Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қиссаул анбиё” китобида ёзилишича Нуҳ пайғамбар даврларида олти ой Ер юзини сув туфони босган экан, бутун дунё одамлари ғарқ бўлиб, фақат “Ло илоҳа иллаллоҳ Нуҳи набиуллоҳ” деб иймон келтирган 80 киши ва Нуҳ а.с. уч ўғиллари Ҳам, Сом, Ёфас оиласи кемада чиқиб яна ҳамма ҳайвонотидан бир жуфтдан, уруғликлардан олинганлар омон қолдилар. Туфон тўхтаб қуруқлик жой топиб тушганларидан кейин турли қийинчилик, очлик, кўз оғриқдан қолган одамлар ҳам улдилар, фақат Нуҳ (а.с.) ва ўғиллари оиласидан янгитдан одам кўпайиб борган экан, шунинг учун Нуҳ (а.с) иккинчи абул башар деб ном олганлар. 
         “Хикоятда андоғ келтирибдурларким, шайтонни маълум узумни уруғини ўғирлади, ҳеч важ ила тополмадилар. Ҳамма ҳайвонлардан сўрадилар,   ҳеч қайсини топмади, оғир шайтонни тўтдилар, шайтон айтдики узумга уч маротабасув қуймоқни менга берсангиз топиб бераман деди. Нуҳ а.с. қабул қилдилар, узумни уруғини топиб берди. Кемадан чиқдилар барча уруғларни экдилар. Узумни уч сувини шайтонни лин суғорди. Аввал тулкини қони бирла, андин кейин йулбарсни қони бирла, андинкейин тўнғизни қони бирла суғорди. Анинг берган сувидан чоғир бўлди.ҳарким ичса аввал тулки бўлиб кўрмаган киши бирла дустлук оғоз қилур, андин маст бўлганда йўлбарсдек, ҳамто сарғуш бўлиб ҳаркимга бир намерса берур, андин мастроқ бўлса тўнғиздек юраклик бўлиб ҳеч ишдан қурқмас, ҳар қисм ёмон ишлар содир қилуд”. (Санк Петербург 1899 й 103 бет).
         Андин сўнг ҳазрати Нуҳ а.с. икки маротаба янасув бердилар. Шайтонни ўша замонлардаёқ одамларни маст қилувчи ичимликларни тайёрлаш, ичиб олиб жуда кўп бадамалликлар қилишга одатлантириб бораверди. Ислом дини келишидан олдин арабларда ҳам ичкиликка ружу қўйиш турли издиҳомларини шаробхўрлик билан ўтказиш ва кибир гуноҳларга олиб борувчи бузгунчиликлар авж олган эди. Аллоҳ таборака ва таоло турли-туман ёмонликлар авжига чиққанидан инсониятни қайтариш рост йўлга бошқаришни  ихтиёр этиб, Муҳаммад (с.а.в.)га Қуръони азимул шаъни нозил этди ва у муборак зот бобаракотни пайғамбар (пайғом-хабар, “бар”-элтиш, яъни Аллоҳ буюрган ишларни одамзод фарзандларига етказувчи) қилиб ваҳий юборди. Жумладан одат тусига кириб қолган ичкилик, қимор уйнаш, судхўрлик каби кибир гуноҳларни инсоният учун   бузғунчиликлар келтириб чиқарувчи зараркунандалар сифатида ароқ, пиво, кашандалик маҳсулотлари наша, кўкнори, қорадори каби кишига камар бериб қанчадан қанча фисқу фасодлар, оғир жиноятлар, рўзғор қашшоқланиши, бузилиши, ногирон бола туғилиши, фарзандларнинг тирик етимлиги,  дуппа-дуруст касбу-кор, обрў, эл ҳурматидан маҳрум бўлиш, оҳир-оқибат соғлиқ-саломатликни йўқолиб нокас, ногиронликка олиб борувчи ҳолатларни келтириб чиқарадиган амалларга чек қўйишни талаб қилди. Қуръони Каримнинг “Монда” сурасида Аллоҳ май (маст қилувчи ичимликлар) қимор, бут-санамлар ва фол очадиган чўплар шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир... улардан узоқ бўлингиз. Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга адоват солишни, ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва номоз ўқишдан тўсишни истайди, холос; тўхтарсизлар” (90, 91 оятлар) дейди. 
Лекин шуролар давридан ҳозиргача давом этиб келаётган ичкилик иллатини йўқотиш муаммоси бутун дунёда, жумладан бизнинг ҳаётимизда ҳам тўла ечимини тополмаяпти, ичкиликка ўрганган эркаклар, қисман айрим аёллар ҳам бор, тўйларда байрамона турли хил давралар дастурхонида деярли ҳамма жойда ароқ, коньяк, пиво, шампаньлар қўйилади, ичилади, кайфият кўтарилиб димоғчоғликлар бўлади.
Кайновуснинг “Қобуснома” асардаги ХI асрда ёзилган бўлиб, Ғарбу шарқ олимлари ва педагогларининг диққатини жалб этган экан. Рус, татар, турк, уйғур тилларида Огахий томонидан ўзбек тилига ҳам 1860 йилда таржима қилган. Бу асар  475 ҳижрий (1082-1083 милодий) йилида Касбий денгизининг жанубий қирғогида яшаган Ғилон қабиласида бўлган Кайковус томонидан 63 ёшда тожик тилида ёзилган. У бу асарни бобоси Қобус номи билан атаган, зеро Қобус ўз давридаги зарур бўлган ҳамма илмларни ўрганган олим бўлган экан. Шу асарда ўз ўғлига насихатлар тариқасида “Шароб ичиш ҳақида” ги 11-бобида анча фиклар баён этган. Гарчанд у самонийлар даврида яшаган, мусулмон киши бўлса ҳам, ичкилик ҳақида ёзган фикрлари кишини уйлашга мажбур этади: “Эй фарзанд билгинки, мен сенга шароб ич деб айтмайман, ичма деб ҳам айтмайман, чунки ёш йигитлар қари кишининг сўзи билан йигитлик вақтидаги ишларини тарк қилмайдилар.... агар шароб ичмасанг икки жаҳон фойдасини топасан, халқнинг маломатидан қутуласан, мен ҳам сени ҳаддан ташқари дўст тутаман, аммо улфатларинг ичирмасдан қўймас...” Агар сен шароб ичмоқчи бўлсанг, қандай ичиш қоидасини билгил, агар билмасдан ичсанг-заҳардир, агар билиб ичсанг, заҳарга қаршидир. 
Овқатни кўп ейишдан, шаропни кўп ичишдан парҳез қил, зараридан қутуласан. Шаробхўрларнинг ҳосили икки нарсадир: ё беморлик ё девоналик. Тунги ичишдан кейин сабуҳий (тонгги) ичиш шумлиги мелонхолия-савдоийлик касалини пайдо қилади. Ичмасликка одат қилсанг, дунёда яхши ном ҳосил қилсанг, миянг, томирларинг, кўзинг, ақлинг, нафасанг ва руҳинг осойишта бўлади, молинг кўпаяди, халқ сенинг ҳақингда яхши сўз айтади.
Келинг энди Кайновуснинг насиҳатлари ҳақида мушоҳида қилиб кўрайлик. Бизнинг давримизда ҳам ичимлик истеъмол қилмайдиганлардан кўра ичувчилар кўпроқ, чунки замон ичувчиликни батамом маън қилмаган, савдо шахобчаларида эркин сотилади, бирон-бир каттароқ гуноҳ қилмаган ичган одам жазоланмайди. Лекин бу йиқилиб қолгунча ўзингни ақлу ҳушунгни, мувозанатингни йўқотгунча ичдегани эмас, ахир ичиб келиб уйда хотини ва болаларини, қўни-қўшнини тинчини бузиб, жанжал-можаро кўтариб, оилага дарз кетдирадиган эркак рўзгор таомига заҳар қўшади, оиласини таназзулга дучор қилади, обрў-эътиборидан наинки ўзи, ҳатто оиласини, ота-она, қавм-қариндошини, энди вояга етиб элга қўшилаётган болаларини ҳам обрусизлантиради, қаддини ҳам, кўзини ерга қаратади, ўзи эса охир-ал-амр соғлиғини йўқотиб бемору дардман бўлиб ўз-ўзининг кушандаси бўлиб ҳаётига зомин бўлади. Ичкиликнинг шундай аянчли оқибатларини билиб бу дардга қарши фақат мусулмон олами эмас, балки бошқа  диндаги халқлар, миллатлар, жамиятлар ҳам қарши курашиб келаётганларининг яққол мисоли сифатида Финландия ва Норвегияда ичкилик ва сигаретнинг таъқиқланганини газеталарда эълон қилингани ўқиган эдик.  
        
Ш.Каромова
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси