1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

18-09-2021, 09:59 47 Ўқиш режими + -
Одам анатомиясига оид энг қадимий қўлёзмалардан бири Саудия Арабистони пойтахти Риёздаги Подшоҳ Абдул Азиз халқ кутубхонасига олиб келинди, дея хабар бермоқда Islam.ru.
XIV асрда ёзилган ушбу қўлёзма “Одам танасининг анатомияси” деб аталади, унда одамнинг ички аъзолари ҳақида сўз юритилади ва ушбу аъзоларнинг расмлари ҳам келтирилган. Асар муаллифи – Мансур ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Илёс ал-Кашмирий. 
Ушбу китоб мусулмонлар илм-фани тарихидаги энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. У мусулмонларнинг одам анатомияси ҳақида бельгиялик шифокор Андреас Везалий ва италиялик Леонардо да Винчидан олдинроқ маълумотларга эга бўлганини кўрсатади.  
Муаллиф китобда суяклар, нервлар, веналар, артериялар, юз, бугун, жигар ва одам танасининг бошқа аъзолари ҳақида сўз юритган, томирларнинг фаолиятини батафсил тасвирлаган.



azon.uz