1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Чилида мусулмонлар сони ортмоқда

18-09-2021, 10:01 53 Ўқиш режими + -
Чилидаги илк мусулмонлар XIX-XX асрларда ҳозирги Ливан, Сурия ва Фаластин ҳудудларидан келган иммигрантлар эди. 1920-йилларда бу ерда мусулмонларнинг дастлабки ташкилотлари пайдо бўла бошлади. Ҳозир Чилида 13 та масжид ва Ислом маркази фаолият кўрсатяпти, мусулмонлар сони 5 мингдан ошди.
The Intelligencer нашрининг ёзишича, чилилик мусулмонлар сони тобора ортмоқда.
Пойтахт Сантьягодаги “Мезкита ас-Салом” масжидига 1989 йилда асос солинган. Бу ерга нафақат муҳожир мусулмонлар, балки ислом динини танлаган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам келади. Масжиддаги ваъзлар испан ва араб тилларида олиб борилади. Чилилик мусулмонларнинг катта қисми пойтахтда истиқомат қилади.
Хадича исмли маҳаллий аёл бундан ўн йил аввал исломни қабул қилган. У ислом дини ҳақида интернетдан маълумот олган, кейин эса мусулмонликка ўтиш учун Сантьяго масжидига келган. Хадича Қуръон курсларига мунтазам қатнаб келади.




Азон.уз