1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Диний-маърифий мавзудаги журналистик материаллар учун танлов эълон қилинди

18-09-2021, 19:17 45 Ўқиш режими + -
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусулмонлар идораси ва Халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда янгиланётган Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2021 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 ноябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2021 йилнинг 10 ноябрига қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Танловнинг ҳудудий босқичи 20 ноябргача ўтказилиши кўзда тутилган.
Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан Қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

АЗОН.УЗ