1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сиз бизга кераксиз!

22-09-2021, 19:00 50 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди ташаббуси билан ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги томонидан Қарши шаҳридаги "Ўринбобо" тўйхонасида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этди.

Маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динининг мазмун-моҳияти, имон-эътиқод масаласи ҳақида маълумот бериш билан бирга, миссионерлик хатаридан огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таржима қилган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китоби имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳадя тариқасида тарқатилди, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.



ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги 
Матбуот хизмати.