Гиёҳвандлик-ёмон иллат
Ислом дини бўйича гиёҳвандлик, кашандалик қайтарилган ишлардир. Ислом динида гиёҳвандликни истеъмол қилиш, уни сотиш ва ундан келган фойда кўриш ҳаром деб эълон қилинган. Шу сабабли ислом динида гиёҳвандликни тарқатиш, сотиш, уни экиш ундан фойда кўришни қораланади. У инсонни карахт қилиб, уни йўлдан оздиради. Шу сабабли гиёҳвандликдан қайтариб, уни қилмасликка чорлаб ҳаром амал дейилади. Гиёҳвандлин инсоният учун оғудир. Чунки у инсоннинг ақлидан ажратиб, маст, карахт ҳолга келтиради.
Гиёҳванд бўлиш инсоннинг ўзи ўз- ўзини турли хавф-хатарларга солиш билан баробардир. Аллоҳ таоло китоби “ Қуръони Карим”да инсон ўз ихтиёри билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига хавфни юзага келтириш қайтариб: “ Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейди. ( Нисо сураси, 29-оят). Гиёҳвандлик инсонни аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўяди. Аллоҳ таоло инсонни ҳалокатга олиб борадиган ишлардан қайтариб шундай дейди: “ Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. (Бақара сураси, 19-оят).
Гиёҳвандлик инсоннинг жонига, соғлигига ҳам заралидир. Гиёҳвандлик инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, инсон танасининг турли касаликларга чидамлигини йўқотади, хотирани сусайтиради, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкилиб кетишига сабабчи бўлади. У инсонларда бош, юрак, сил, ҳар хил ваҳима каби касалликларни пайдо қилади. Инсоннинг жамият учун меҳнат қилиш иқтидорини йўқотади, инсоннинг шарму- ҳаёси йўқолади, ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолади. Инсонни дангаса, ялқов, оила ва жамият учун кераксиз инсонга айтиради.
Гиёҳвандлик инсон наслига зарар берадиган иллатлардан биридир. Ҳолбуки, инсон ўз наслининг давомчилари бўлган авлодларига яхши нарсаларни мерос қолдириши лозим. Гиёвандлик эса келажак авлодларга яхши нарса қолдириб кетиш уёқда турсин, уни ҳали дунёга келмасидан олдин тирик ўлдиришдир. Гиёҳвандлик натижасида туғилган болалар ҳали дунёга келмагган наслларни майиб-мажруҳ, ногирон туғилишига сабаб бўлади.
Гиёҳвандликни нг касри фақат бир инсонга эмас. Балки бутун инсониятга зарар етказади.
Ҳолбуки, барча инсонлар ўз вужудини , ҳаётини, соғлигини барча зарали нарсалардан сақлашга буюрилгандир. Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсишга ҳам зарарлидир. Ҳолбуки, хар бир инсон ўзига берилган мол-дунёни исроф қилишга ҳаққи йўқ. Инсон ўзи меҳнат қилиб топган пулини гиёҳвандликка сарфлши ҳам исроф саналади. Гиёҳвандликка чалинган киши бу иллатни қўлга киритиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Гиёҳвандликка пул бериш исрофгарчиликни энг ёмонидир. Исрофгарчилик ҳақида “Қуръони Карим”да: “... исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса, парвардигорга нисбатан ўта ношукрдир”. (Исро сураси, 26-27-оят).
Шайтон инсонлар орасида ёмон иллатларни тарқалиб, илдиз отиш тарафдоридир. Бу ишлар орқали инсоннинг умрини, мол-давлатини исрофга бошлайди. Бу ишлар туфайли шайтонни инсонни тезроқ вафот этиши, жувонмарг бўлишини, дўзахда ўзи билан бирга киришини хоҳлайди. Бу ҳақда ҳам“ Қуръони Карим”да: “Эй одам болалари, шайтоннинг гапига кирманглар, у сизларга нисбатан очиқ адоватдадир”. ( Ёсин сураси, 60 -оят).
Гиёҳвандлик туфайли инсоннинг ақли, вужуди. асабларини бўшаштириб, уни иродасини йўқ қилади. Гиёҳвандлик дардига йўлиққан киши ўзини адойи тамом қилиб, жамиятга зарар берадиган паризитларга айланади. Гиёҳвандлик инсонларнинг бор-йўқ молу-дунёсидан жудо қилади. Унинг оиласини бузади. Фарзандларни сарсон-саргардонлик кўчасига киритади. Гиёҳвандлик балосига йўлиқанлар ўзини, аҳли аёлини фарзандлари ризқини қияди. Баъзилари эса бор-будини совуради. Ҳеч нарса тополмай қилганлари эса ўғрилик қотиллик қўл уруди. Ўзларига ҳам, атрофдаги кишиларга ҳам зулм қиладилар. Гиёҳвандлар жамиятга, миллатга зарар берадилар. Хуллас, гиёҳвандлик ислом дини нуқтаи назаридан дўзахга йўлланма берадиган иллатлардандир.
Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган , айниқса, ёшлар ҳаётига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим ишларимиздан бўлмоғи лозим. Зеро, миллатимиз, динимиз, яшаётган жамиятимиз учун зарарли бўлган гиёҳвандлик иллатини йўқотиш ва бу иллатни тарқалишини олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими