1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уйқусизликка қарши ўқиладиган дуо борми?

30-09-2021, 16:45 3 181 Ўқиш режими + -
Уйқусизликка қарши ўқиладиган дуо борми?
      Баъзан инсоннинг кўзига уйқу илинмайди. Инсонни уйқусизлик қийнайди. Шундай пайтларда уйқуни чорловчи дуо борми?
Ҳа, бор.   Саҳоба Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
 
اللهم غارت النجوم وهدأت العيون وأنت حي قيوم لا تأخذك سنة و لا نوم  يا حي يا قيوم أهدي ليلي وأنم عيني
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла та хузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди» (Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қаййум сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер) дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди”. 
Ибн Сунний ривоятлари. 
        Аллоҳ таоло барчамизга тинчлик-соғлик саломатлик ато қилсин!                                                          


Р, Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими