1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қиз бола – дўзахдан парда

2-10-2021, 09:20 69 Ўқиш режими + -
Қиз бола – дўзахдан парда


        Ҳеч ким қиз фарзанд кўрса хафа бўлмасин. Чунки фарзанднинг ўғил –қиз бўлишлигини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ эса кимга нима беришини биздан кўра яхши билади.  Бизга қиз фарзанд берилишини Аллоҳ ирода қилибдими, демак биз учун ана қиз фарзандда яхшилик бор.
        Айрим  ўғил болалардан кўра ота-онага қиз бола меҳр-шафқатли бўлиши мумкин. Айниқса,қиз бола нариги дунёда ҳам ота-онаси учун дўзахдан парда бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар:  Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади", дедилар.
Қиз болаларни яхши тарбиялаб, уларга ғамхўрлик қилган ота-оналарга охиратда жаннатга кириш бахти муяссар бўлади. Бу ҳақда ҳам  Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади", дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
"Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?" деди.
"Иккита бўлса ҳам", дедилар". 
   Фарзандлар ўғил бўладими, қиз бўладими, бари Аллоҳнинг ота-онага берган неъмати ва омонати. Бу неъматларни шукрини қилиб, берилган омонатларнинг ҳаққини адо қилишни Аллоҳ барчамизга муваффақ қилсин! 
    
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмон идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими