1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Татаристон муфтийси Ўзбекистондаги муфтий сайловига меҳмон сифатида таклиф қилинди

4-10-2021, 18:45 36 Ўқиш режими + -
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.
Комил ҳазрат Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Усмонхон Алимовнинг вафот этиши катта йўқотиш эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, Фахриддин Насриев ўзаро алоқаларни давом эттириш ва Комил ҳазратни Ўзбекистонда кутилаётган муфтий сайловида фахрий меҳмон сифатида қатнашишга таклиф қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар «уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказаётгани»ни билдирган ва муфтий лавозимига сайлов тартиби тўғрисида ахборот берган эди.
Маълум қилинишича, ташкилот Низомининг тегишли бандига кўра, диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади. Ушбу лавозимга сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида 10 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.
Лекин, ҳозирга қадар муфтий лавозимига сайлов қачон бўлиши ва ташкилот Низоми ҳам жамоатчилик учун очиқланмади. Муфтий вафотидан сўнг расмий тадбирларда асосан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков кўзга ташланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида даволаниш учун Москвага олиб борилган муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаганди.
16 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги давлат расмийлари таъзияли хонадонда бўлиб, ҳамдардлик билдирди. Шу куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида марҳумнинг жаноза намози ўқилган ва таъзия маросими бўлиб ўтган эди.

kun.uz