1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Таъвилот ал-Қуръон” асари 30-жузи таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди.

13-10-2021, 15:56 41 Ўқиш режими + -
Буюк аждодимиз фақиҳ ва мутакаллим олим Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асари тақдимоти бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ислом оламида катта обрў ва эътиборга эга бўлган аждодларимиз, Имом Мотуридий ва Абу Муин Насафий  каби бошқа кўплаб алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ўрганилиб, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ишлари жадал ривожланиб бормоқда. 

Бугун, яъни, 2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ва “Хожа Бухорий” ўрта махсус билим юрти ҳамкорлигида “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30-жузи таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тадбирда “Хожа Бухорий” ўрта махсус билим юрти устоз ва талабалари, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги масъул ходимлари ва фаол имом хатиблар ҳамда “Хожа Бухорий” ўрта махсус билим юрти талабалари иштирок этди.

Тақдимот тадбирида сўзга чиққанлар китоби Қуръон тафсирига оид асар бўлиб,  ислом оламида жуда катта мавқеъга эга бўлган тафсирлар сарасига кириши, ўз даврида бу асар Мотурийга катта шон-шуҳрат келтириш билан бирга баъзи адашган ақидавий оқимларни Қуръон маъноларини бузиб талқин қилишдек ботил таржималарига раддия ўлароқ ишончли манбалиги билан ҳам қимматли асар деб эътироф этилганлиги, мазкур асарнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, у Қуръони каримни шарҳлаш бўйича ёзилган дастлабки асарлардан бўлиб, ақл ва нақл (оят ва ҳадислар) нуқтаи назаридан шарҳлангани билан ажралиб туриши таъкидланди. Бошқача айтганда, Қуръони карим мотуридийлик таълимоти нуқтаи назаридан туриб тафсир қилинганлиги айтиб ўтилди.



ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги Mатбуот хизмати