1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эронда ўзбек тилини ўргатувчи курслар ташкил этилади

22-10-2021, 12:12 167 Ўқиш режими + -
Хабарингиз бор, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Ушбу байрам куни муносабати билан Эрон Ислом Республикасида ҳам она тилимизни ўрганилишини оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида элчихонамиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Хусусан, Ўзбекистон элчихонаси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти, Аллома Таботабоий университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда мазкур санага бағишлаб жорий йил 28 октябрдан Эроннинг ушбу етакчи олий ўқув юртида ўзбек тили курсларини онлайн шаклда йўлга қўймоқда.
Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур ўқув курслари ушбу илм масканининг Туркология кафедраси талабалари учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, Эрон жамоатчилигини мазкур хабардан воқиф қилиш мақсадида ИҲТ Маданият институти веб-саҳифасида «ИҲТ Маданият институти кўмагида ўзбек тилини ўрганамиз» номли мақола чоп этилиб, унда 28 октябрдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчилари томонидан Эроннинг Аллома Таботабоий университети талабалари учун махсус 12 ҳафталик ўзбек тили курслари ташкил этилиши маълум қилинди.
Ушбу ҳодиса давлат тилига берилаётган эътиборнинг яққол мисоли бўла олади. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, ўзбек тилининг давлат тили даражасида фойдаланилишини аввало ўз юртимизда таъминлаш ҳам керак.

Ислом.уз