1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тармоқ ичидаги қармоқ

22-10-2021, 20:29 213 Ўқиш режими + -
Ҳар жамиятнинг кўнглини топувчи, унга кириб борувчи йўл бўлиб, ана шу йўлнинг воситалари ҳам мавжуд. Биз яшаётган бугунги асрнинг воситалари эса интернет, фазовий телевидения ва бошқалар. Ана шу воситалардан ҳидоят йўлида фойдаланиб, у орқали миллий маънавиятимизга қарши қаратилган ёт ғояларга, динимизни нотўғри талқин қилаётган мутаассиб кучларга қарши раддия беришимиз лозим. 
Ўз аъзоларини телевизор, радио сингари замонавий технологияларни “бидъат” санаб, улардан эҳтиёт бўлишга чорлаган экстремистик, террорчи ташкилотлар ҳозирги кунда ўзлари замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан фаол фойдаланмоқдалар. 
Ғаламисларнинг интернет орқали ҳужумлари асосан ёшларга қаратилган бўлиб, ўсмирлар учун қизиқарли бўлган воситлардан усталик билан фойдаланишмоқда. Жумладан, ёшларнинг қизиқишига қараб, уларни турли видеолавҳалар ва фотосуратларни томоша қилишга жалб этиш орқали ёки ташқи кўринишидан гўёки ўйин, техника, спортга доир бўлса-да, лекин ички саҳифаларида фақат бузғунчиликни сингдирувчи веб-ҳужжатларни тақдим этмоқда.
Бундан ташқари террорчиларга тегишли интернет саҳифаларида болаларга худкушлик амалиётини тарғиб этувчи махсус мультфильм яратилган. Фильмдан кўзланган асосий мақсад ёшларни террорчилар талқинидаги “жиҳод” ҳаракатларига нисбатан мойиллик туғдириш ва ўз сафларини айни ана шу ёшлар ҳисобидан тўлдиришдир.
Оқ-қорани таниб улгурмаган, яхши-ёмоннинг фарқига бормаган айрим ёшлар интернет орқали узатилган айрим маълумот-хабарларни мутлоқ ҳақиқат деб қабул қилиш ҳолатлари учраётгани ва натижада ёшларимиз билиб-билмай уларга қўшилиб қолаётгани кишини жиддий хавотирга солади. 
Инсоннинг онги-шуури турли-туман ахборот хуружлари нишонига айланиб бораётган бир пайтда, бу хуруждан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли - соғлом фикр юритиш, атрофга ҳушёр назар ташлаш, ҳамиша огоҳ бўлишдир. Айниқса, ёшлар онгида маънавий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, лоқайдлик, бепарволик каби иллатларни бартараф этиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. 
Албатта, бу каби иллатларни бартараф этишда биз ота-оналарнинг роли беқиёсдир. Фарзандларимизга тинчлик олий неъмат эканлиги, тинчлик сабабли фаровон ҳаёт кечираётганимизни мунтазам тушунтириб, уларнинг онгида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириб боришимиз зарур. Шундагина фарзандларимиз элим деб, юртим деб ёниб яшайди ва жамиятда ўз ўрнини топади.
Азамат Усмонов, Касби туманидаги “Фазли” жоме масжиди имом – хатиби