1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бидъат-хурофотдан узоқ бўлайлик!

25-10-2021, 16:55 456 Ўқиш режими + -
  Ирим-сиримлар бидъат-хурофот ҳисобланади. Ирим-сиримлар инсонларни ҳақ йўлдан чалғитади ва уларни адашишлик йўлларига солиб юборади. Ирим-сиримлар Ислом шариатида катта гуноҳ ҳисобланади. Ислом дини инсонларни ирим-сирим гапларга амал қилмасликка чақиради. 
    Мисол учун айрим кишиларнинг ҳовлида дарахт қуриса ёмон, дарахт қуриши ўша хонадондан барака кетади, деган ирим-сирим гапларини эшитиб қоламиз.  Бу гаплар барчаси нотўғри. Ҳовлида дарахт қуриса барака кетадими, деган саволга Ўзбекистон мусулмонлар идораси идорасининг Фатво ҳайъати томонидан шундай жавоб берилади. “Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан”. Бунга ўхшаган ирим-сиримларни кўплаб келтириш мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу ирим-сирим, ҳасад ва бадгумонликдир”. Бир киши сўради: “Ё Расулуллоҳ, бу нарсалардан қандай қутулиш мумкин?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бу нарсалардан қутулиш йўли шуки, агар ҳасад қилса, истиғфор айтсин, агар гумон қилсангиз, то очиқ баён бўлмагунча уни ҳақиқат деб айтманг, агар бирор нарсага ирим қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилиб ишингизда давом этинг”. (Имом Табароний ривояти). 
    Дарҳақиқат, ирим-сирим гапларни эшитсак, унга эътибор қилмасдан Аллоҳ таолога таваккал қилиб, ишларимизни давом эттиришимиз лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай  марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилади. Албатта, Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир” (Талоқ сураси, 3-оят). 

Р. Акбаров
 Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими