1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

26-10-2021, 18:13 290 Ўқиш режими + -
  “Мусулмонлар  ўзларини Мотуридий ақидасига мансуб деб билишлари хато” деган қарашларига муносабат 
    Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда айрим кишилар диндан бир нарсани билсалар, билмаслар, тушуниб етсалар, етмасалар ҳар хил гапларни тарғибот қилмоқдалар. Мана шундай тарғиботлардан бирида: “Мусулмонларнинг ўзларини Мотуридий ақидасига мансуб деб билишлари хато. Ақида имом Мотуридийдан олдин ҳам бўлган, ундан кейин ҳам бўлади.   Ақидани у ёки бу кишига мансуб дейиш нотўғри” дейилади.
     Бу даъво мутлоқо нотўғри. Чунки биринчидан, ҳеч ким Имом Мотуридийни янги ақида яратди деган эмас. Иккинчидан, Имом Мотуридий ўзи йўқ ердан ақида яратган ҳам эмас.
     Учинчидан, Мотуридий аҳли-сунна –вал-жамоат ақидасини бир тизимга солиб, тартиб билан баён қилиб берган.  
Шуни учун халқимиз бекорга “ Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” деб бекорга айтмайди. Ижтимоий тармоқларда бўлар бўлмас гапларни гапириб, ўзини ҳам, бировларни ҳам вақтини олаётган одамларга ҳайронсан. Шуни ўрнига фойдали ишлар билан шуғуллансалар бўлмайдими? 
     Аллоҳ таоло барчамизни турли адашишликлардан Ўз паноҳида асрасин!
        Барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!

Э. Сатторов,
Қарши шаҳар “Маҳаллот“ масжиди имоми