1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАЙТАРИЛГАН АМАЛДАН САҚЛАНИНГ

27-10-2021, 19:33 574 Ўқиш режими + -
Мўмин мусулмонлар қалбига қувонч ва сурур боғишлайдиган ойлардан бири Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойи бўлиб, бу ой келиши билан барча мусулмонлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, ахлоқлари ва ҳаётларини кўпроқ ўрганиб у зотнинг хулқлари билан хулқланиш ва ҳадис ва сийрат китобларда келган суннатларига амал қилишга ҳаракат қиладилар.
Зеро Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни  муборак каломи шарифида: “(Эй Муҳаммад) сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик[1]”,дия марҳамат қилган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муборак ҳадисларида “Мен  карамли  ахлоқларни   тамомига  етказиш учун  юборилганман[2]”деб айтганлар.(имом Байҳақий ривояти). 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифларидан бири қачонки қазоий хожат қилиш учун чиқсалар бинолар ҳам кўринмайдиган жойгача узоқлашар ва даралар, водий ичларига бориб ҳожатларини бажарар эдилар,бирор тош ёки дарахт олдидан ўтсалар “ассаламу алайка ё Расулаллоҳ”, деган тавушни эшитар эдилар[3].
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқорида айтилган одатларини келтиришдан мақсад ҳозирги кунда узоқроқ вилоятларга жамоа бўлиб ёки оилавий фарзандлар билан сафарга чиқсангиз  беихтиёр кишини кўзи йўл отрофида баъзан турли ёшдаги кишилар авто уловларини тўхтатиб тик турган ҳолда бавл қилаётганига кўзингиз тушади, хохлайсизми йўқми сиз билан бирга сафарга чиққан кишилар ҳам бу нохуш ҳолатга гувоҳ бўлади ва барча бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиладилар. Ваҳоланки йўлга чиққан инсонлар қоринлари оч қолса авқатланишлари учун ошхоналар, авто уловларининг ёқилғиси тугаб қолса оралиқ масофаси жуда узоқ бўлмаган ёқилғи қуюш шаҳобчалари, ибодат вақти бўлиб қолса ибодатларини адо қилишлари учун масжидлар бино қилинган, буларнинг барчасида замон талабларига жавоб берадиган хожатхонлар мавжуд бўлиб омма йўлидан юз ёки икки юз метир узоқликда жойлашган. Баъзи инсонларнинг эринчоқлиги сабабми ёки вақтлари жуда ҳам камлиги сабабми яратилган қулайликлардан фойдаланмасдан, йўлда ўтаётган инсонлардан ҳаё қилмасдан йўл четларига тик турган ҳолда бавл қилаётганлиги учраб туради. 
Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, одоб ахлоққа тўғри келмайдиган ишни қилаётганлар чет давлатлардан келиб қолган кишилар эмас балки бир вақтлар ота боболари бутун дунёга таълим тарбияда устозлик қилган, ислом цивилизацияси ўчоғи бўлган шу юрт фарзандларидир. 
Шу ўринда тик туриб, йўл четларига бавл қилшда бирқанча маънавий ва ухровий зарарлар борлигини қуйидаги маълумотлардан билиб оламиз.
Ҳаким Термизий  “Манҳиёт” асарида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Кишининг тик турган ҳолда бавл қилишидан қайтардилар[4]”, деган сўзи борасида қуйидагиларни келтирган.
Тик турган ҳолда бавл қилинадиган бўлинса сачраган томчилари унга етишидан сақланилмайди. 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бавлдан сақланинглар, албатта, қабр азобининг барчаси шундандир[5]”, деганлар.
Одам алайҳиссалом Жаннатдаги ейишлик тақиқланган дарахтдан танавул қилганида душмани шайтон унинг ичига йўл топди ва ошқозонига ўрнашиб олди. Шу сабабли танани пастидан чиқадиган нарсалар нажасга айланди, юқори қисмидан чиқадиган кўз ёш ва балғам кабилар покдир.
Тик туришлик билан томирлар ҳам қоим бўлганлиги сабабли қалб хотиржам бўлмайди, томирлар жамланадиган қалб хотиржам бўлмагач томирлар ҳам қоим туради. Қачонки киши ўтирадиган бўлса қалб ва томирлар хотиржам бўлиб таскин топади. Ахир ўтириб бавл қилганда қалб хтиржам бўлганини ҳис қилганингизни билмайсизми? Мадомики қалб хотиржам бўлмас экан хотиржам бавл қилишликка ҳам қодир бўлинмайди. Уни тутиб туриш ҳам қалб тутиб туриши билан амалга оширилади. Икки оёққа ўтириладиган бўлса қалб ва томирлар таскин топиб бавл йўли кенгаяди ҳамда чиқишлиги осонлашади[6]. 
Тиббиётга оид нашрларда пайдо бўлган хабарга кўра, тик турган ҳолда сийиш сийдик йўллари саратонига олиб келиши мумкин экан. Гап шундаки, тик турган ҳолда сийишда сийдик пуфаги сийдикдан тўлалигича бўшамас экан. Сийдик қолиб кетиши эса саратонга олиб келиши мумкин экан. Ўтирган ҳолда сийганда эса сийдик пуфаги тўлалигича сийдикдан бўшайди.[7].
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Кишининг омма йўлига ҳожат қилишидан қайтардилар[8]”, деган. Ҳадисда омма йўли деб қайд қилинганлиги ундан барча юришга ҳақли бўлишлиги билан бирга  унинг атрофида йўлдан ўтувчи инсонларга азият берадиган нарсаларни қалдирмасликка ҳам барчамиз масъулмиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча қисмдан иборат. Энг афзали – Ла илаҳа иллаллоҳ, деб айтиш ва энг адноси – йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш. Ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир[9]” деб марҳамат қилганлар.
Ушб ҳадисдан йўл атрофида, инсонлар ўтиб қайтадиган омма йўлида қазои ҳожат қилиш билан имонимизга зарар берадиган икки нарса- инсонларга азият берадиган нарсани қолдириш ва улардан ҳаё қилмаслик каби ишлардан омонда бўлмаслигимизни билиб оламиз.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки омма йўлига, дарё қирғоғига ёки мевали дарахт тагига қазоий ҳожат қиладиган бўлса унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин[10]”, деганлар. 
Киши омма йўлига қазои ҳожат қилишлик билан ўзига Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънатини вожиб қилиб олар экан.
Хулоса қиладиган бўлсак биз ўзимиз учун масъул бўлишимиз билан бир қаторда келажак авлод учун ҳам масъулдирмиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, одоб ахлоққа, ўзбекона қадриятларимизга тўғри келмайдиган ишларни қилишлигимиз билан келажагимиз бўлган фарзандларимизнинг ҳаёсиз ва Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънатини ўзига важиб қиладиган, қабр азобига дучор қиладиган ишларни бизлардан ўрнак олиб улғайишига сабабчи бўлиб қолмаяпмизми? Агарда биз эринчоқлигимизни тарк қилсак ва озгина вақтимизни аямайдиган бўлсак барча қулайликларга эга бўлган хожатхоналарда, бирор инсоннинг кўзи тушмайдиган жойда, шошмасдан, суннатга мувофиқ, хадисларда келган лаънатланишни ўзимизга вожиб қилмасдан, гигена талабларига жавоб берадиган покланиш васиталари билан покланиб қазои хожат қиламиз ва қалбимиз хотиржам йўлда давом этамиз.
Мана шундай ҳеч кимга озор бермасдан йўлида давом этаётган кишиларни кўрсангиз беихтиёр “йўлингиз бехатар бўлсин”, деб юборгингиз келади.  
 
Нурулло ХАЛИКОВ, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2-босқич магистранти,“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси 
[1] Анбиё сураси 107-оят
[2] Сунану Байҳақий ал-кубро 
[3] Нурул яқин, Дарул маърифа Байрут-Либнан 2004, 18-Б.
[4] Сунани Термизий таҳорат китоби 8-боб.
[5] Сунани Ибн Можа таҳорат китоби 26-боб.
[6] “Манҳиёт”( қайтарилган амаллар) мактаба ал-Қуръан Қоҳира 2002. 37-38-39-Б.
[8] “Манҳиёт”( қайтарилган амаллар) мактаба ал-Қуръан Қоҳира 2002. 46-Б.
[9] Саҳиҳул Бухорий умурул имон боб 9-ҳадис
[10] “Манҳиёт”( қайтарилган амаллар) мактаба ал-Қуръан Қоҳира 2002. 46-Б.