1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲУСНИ ХУЛҚ – КОМИЛЛИК БЕЛГИСИ!

15-05-2021, 15:52 217 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар инсон ўз сийратини ҳам, хулқини ҳам гўзал қилса, ҳақиқий комил инсон бўлади. Барча яхши хулқ ва сифатларни ўзида жамлаган ва шу хусусда инсонлар учун намуна бўлган зот Расулуллоҳ (с.а.в) эдилар. 
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қалам сураси, 4–оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” Ушбу оятда Расулуллоҳ (с.а.в) хулқларини улуғ эканлигини баён қилинмоқда. Хадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в) “Мен яхши хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман”, деганлар.Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг жуфти ҳалоллари Оиша (р.а) онамиздан у зотнинг хулқлари хақида сўрашганда: “Хулқлари Қуръон эди” дебжавоб берганлар. Яъни у зот Қуръони каримдаги барча яхши одоб-ахлоқларини олий хулқларни, гўзал фазилатларни ўзларига сингдириб, Қуръонда мазаммат қилинган, ёмонланган хулқлар, фазилатлардан ўзларини поклаб олган зот эдилар. Бизлар ҳам ўзимизга намуна бўлишга энг хақли зот Пайғамбаримиз(с.а.в)га, у зотнинг ўгитларига эргашсак бундан фақат ва фақат фойда қиламиз.
Инсоннинг хулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг қалби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг подшоҳи, қолган аъзолар унга тобеъдир. Агар қалб пок бўлса, қолган аъзолар ҳам унга эргашади, агар у нопок бўлса, барча азолардан нопок амаллар содир бўлади. Қалб поклиги борасида буюк аллома Имом Ғаззолий (р.а.) шундай деганлар: “Киши зоҳирини нажосатлардан сақлаши, ундан узоқ юриши лозим. Аммо, ботиний нажосатлар ҳам борки, улардан сақланиш ундан ҳам муҳимроқдир. Чунки, ботиний ифлосликлар яъни қалб нопоклиги киши нафақат бу дунёда ҳалокатга бошлайди, балки охиратда ҳам аламли азобга дучор бўлишига сабаб бўлади. 
Покликни истовчи қалб гўё бир ошиён, фаришталар қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб, мараз каби қалб касалликлари жирканчмахлуққа ўхшайди. Фаришталар қандай қилиб, бундай маконда қўним топсинлар! Демак қалбларимизни юқоридаги иллатлар ва яна уларга ўхшаш мақтанчоғлик, бахиллик, ҳирс, тамаъ, ғурур, риё, мутакаббирлик, ёмон ният каби иллатлардан поклаб, фаришталар макони бўлмиш қалбларимизни камтарлик, тавозеъ, яхши ният ва бошқа гўзал хулқлар билан безамоғимиз зарур. 
Ахлоқ илми уломолари “Одамдаги ахлоқлар уни яратилишида қўшилиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрганадими?” деган саволга: “Ота-онасида мавжудбўлган баъзи ахлоқлар инсонга онасининг қорнидалик пайтидаёқ ўтади. Аллоҳ бандани яратиш чоғида ахлоқ қобилиятини ҳам қўшиб яратади. Инсон ўсиши жараёнида, тарбия, муҳит ва одатланиш оқибатида у ёки бу ахлоқни ўзида ривожлантиради ёки йўқотиб юборади.” деганлар Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг чиройли хулқ ҳақидаги ҳадиси шарифлари жуда кўп. Улардан баъзиларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
Гўзал хулқ анбиёлар ва сиддиқларнинг, яхшиларнинг сифатидир. Ёмон хулқлар заҳри қотилдир. Ёмон хулқлар ўз эгасини шайтоннинг йўлига ва обрўйини тўкадиган абадий хасталикка бошлайди. Шунинг учун хулқларимизда баъзи қалб касалликлари борлигини сезсак, ўша касалликни унинг зидди билан тезда муолажа қилишимиз зарур. Масалан, бахилликни саховат,ғазабниҳилм, жоҳилликни илм, кибрликни тавозеъ ва камтарлик билан даволаш керак. Инсон ўз айбини топиб, хулқини чиройли қилиши учунқуйидаги тўрт ишдан фойдаланиши керак. 
1. Инсонларниайблариникўраоладиганустозолдидатаълимолиш. 
2. Садоқатли,художўйдўсттопиш. 
3. Душманларнингунингайбитўғрисидагификрларинитинглаш. Зеро душманкичикайбларниҳамкўраолади.
4.Одамларга аралашиб, улар ёмонкўрганнарсалардансақланиш.Пайғамбаримиз (с.а.в) “Сизларнингяхшингизчиройлихулқлигингиздир” деганлар. Одамларнияхшисибўлишгаҳаракатқилиш, хулқларимизничиройлиқилишгатиришимизлозимдир. 
 
 
“Хожа Бухорий” ислом билим юрти
талабаси Нейматов Айюб