1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЧИРОЙЛИ ХУЛҚ - ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

2-06-2021, 17:33 1 018 Ўқиш режими + -
Бу дунёга келган инсонлар бир-бири билан муомала қилмасдан иложи йўқ. Одамларнинг бир-бири билан қиладиган муомалалари худди мехмонга қиладиган муомаладек ширин ва мулойим бўлиши шарт, зеро барчамиз бу дунёда вақтинчалик меҳмонмиз.
Бу тўғрида Оиша онамизга қилган панду-насихатларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деган эканлар: «Эй Оиша, ўзингга юмшоқликни лозим тутгин, қўполлик ва ундан пайдо бўладиган ёмонликлардан сақлан, чунки юмшоқлик аралашган ҳар бир нарса чиройли бўлур ва юмшоқлик аралашмаган нарсанинг айблари кўриниб колур».
Дарҳақиқат, юмшоқ, ширин сўзли кишини барча яхши кўради, қўпол кишидан эса ўзини четга олади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) умматларини кўркам хулкли бўлишга чақириб шундай деганлар: «Қиёмат кунида мўъмин банданинғ барча амаллари тарозуга қўйилганда энг тош босадиган амали яхши хулқдир, Аллоҳ таоло шармсиз, беҳаё сўз қилувчиларни ўзига дуст тутмас».
Ҳадисда келтирилишича: «Одамларга аралашмаган, уларнинг озорларига сабр қилмаган мўъминдан, одамларга аралашган, уларнинг озорларига сабр қилган мўъмин афзалроқдур». Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?» - деб, сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб бердилар. Шунда у зот (с.а.в.): «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони Каримида мақтаган:
«У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади». (Оли-Имрон сураси, 134-оят).
Ҳикоя қилишларича, улуғлардан бирининг хизматкори хўжайинига таом келтираётиб, оёғи чалишиб, йиқилади ва қўлидаги таом тўкилиб, гиламни булғайди. Хўжайин ғазабга тўлади, шунда хизматкор: «Эй тақсирим, Аллоҳ таолонинг сўзини эсланг», дейди. Аллоҳ нима деган? - сўрайди, хўжайин. Аллоҳ таоло «Ғазабни ютувчилар» - деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин, «Майли мен ҳам ғазабимни ичимга ютдим», дейди. Аллоҳ таоло яна: «Яхшилик қилувчиларни Аллоҳ севади», деган дейди хизматкор. Шунда хўжайин: «Аллоҳ таоло учун сени озод қилдим», деб хизматкорни қулликдан озод қилади ҳамда минг динор ҳадя беради.
Шу кичик ҳикоядан Аллоҳ жалла ва аълонинг ахлоқ-одобга чақирган бир ояти кишининг икки дунёсини хам обод қилиши мумкинлигини гувоҳи бўламиз. Бир оятга амал қилган хизматкор қул Аллоҳнинг рахматига эришиб, иккинчи тарафдан мустақиллик, ҳурлик саодатига эришди.

Хожа Бухорий ислом билим юрти 
2-курс талабаси Шаробов Хуршид