1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СОХТА САЛАФИЙЛИК

30-10-2021, 14:35 197 Ўқиш режими + -
Ислом динидаги ҳукмларни, фатволарни ҳар бир замоннинг тақозасига қараб эмас, балки, хижрий сананинг  дастлабки, уч асрига мувофиқ равишда тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб давлатларида тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Хусусан юртимизда ҳам бу оқимга тегишли кишилар пайдо бўлиб, халқ орасида турли хил фитналарга сабабчи бўлмоқда. 
Ислом динининг мўъжизакорлиги шундан иборатки, бу дин вақтлар ўтиши билан ўзининг қирраларини очиб сайқаллашиб боради ва ҳар бир замон ва маконга мослаша олади. Афсуски, сохта салафийликни даъво қилувчилар бу хақиқатни тан олишмайди. Минг йиллик тарихга эга бўлган етук олим,  фақиху мужтахидларнинг фатволарига амал қилишга қарши чиқишади.
Исломда “Салаф” (араб: аввал яшаб ўтганлар”) деганда Пайғамбаримиз алайхиссалом замонида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушинилади. Улардан кейинги даврда яшаб ўтган, яшаётган мусулмонларга нисбатан “салаф” сўзини ишлатиш мумкин эмас.
Охирги йилларда “солихларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмонлар жамиятини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи сохта салафийлар пайдо бўлгани сир эмас.
Сохта салафийликнинг ақидавий, хуқуқий ва фалсафий асосларига эга бўлиши суриялик Ибн Таймие (1263-1328) фаолияти билан узвий боғлиқ. Ўзларини асл ислом тарафдорлари деб биладиган сохта салафийлар Мадина шахридаги саҳобаларнинг қабрларини бузиш билан кифояланиб қолмай ҳатто Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қабрларини вайрон қилишга ҳам уриниб кўришган эди. Сохта салафийлар “Қабристонга бориш куфр. Бу куфр эса бутпарастларнинг куфридан хам қўрқинчлироқ”-деган қарашларни илгари сўрган.
Ҳозирги кундаги сохта салафийлар ҳам  қабр зиёратини эътироф этилган мазҳабларни тан олмаслиги билан машҳур. Улар: “Мазҳаблар турли ихтилофларга замин яратиб, мусулмонларнинг бирлигини бузмоқда”-деган даъволари ҳам уларни асл моҳиятини кўрсатиб беради.
   Сохта салафийлар ўз ғояларини амалга оширишда яширин “хужралар” фаолиятидан ҳам фойдаланади. Ҳозирги кунда сохта салафийликка мансуб деб ҳисобланган юздан ортиқ ташкилот фаолият олиб бормоқда. Бу муаъассиб ташкилотлар ўз фаолиятини ислом байроғи остида олиб бориши яна ҳам ачинарлидур. Сохта салафийларда шу нарса намоён бўлмоқдаки, улар жамиятни “мусулмонлар ва динсизлар”га бўлиб, бошқа диндагиларни “душман” деб эълон қилиш орқали динлараро адоват ўйғотишга уринмоқда. 
Жахон интернет тармоғида сохта салафийларнинг мингдан зиёд веб сайтлари мавжуд. 
Ислом дини илм дини эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Илмсиз нажот топиш қийин. Бугун биз ҳам сохта салафийларнинг таъсирига тушиб қолишдан олдин ақлимизни йиғиб олайлик. Ўзимиз учун илм маърифат эшигини очайлик. Илм олишимиз учун юртимизда фаолият олиб бораётган диний-маърифий веб сайтлар ҳамда босилиб чиқаётган турли адабиётлар бизга кифоя қилади.
 
 Одил Жабборов,
“Мусофир ота” жомеъ масжиди имом хатиби.