1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом бағрикенг дин

27-10-2021, 14:37 230 Ўқиш режими + -
Ислом шунчалар бағрикенг динки, нафақат мусулмонлар ҳуқуқини балки бошқа дин ва миллат вакилларини ҳам тинчлик ва сулҳда, ҳатто урушдан сўнг асир тушганларнинг ҳам обрўси, моли ва жонини ҳимоя қилади. 
 Зеро, Аллоҳ таоло: “Сизлар аҳли китоблар билан фақат чиройли услубда мунозара қилингиз” (“Анкабут” сураси, 46),  оятида айнан шунга буюрган.
Абдурраҳмон ибн Аби Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
 “Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд Қодисияда ўтирганларида, ёнларидан тобут олиб ўтилди. Уларга: “бу шу ерлик, яъни аҳли зиммаку?!”, дейилди. Улар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларидан ўлик олиб кетилаётганда, уларга бу яҳудийку?!”, деб айтилганда, улар: “Ахир у инсон эмасми?!”, деб айтган эдилар”, - дейишди” (“Саҳиҳи Имом Бухорий”, 1312).
Эътибор беринг, ҳадисда биргина бошқа эътиқодда вафот этган шахснинг обрўси қанчалик бўлиши кераклигини Пайғамбаримизнинг ўзлари ибрат қилиб кўрсатиб кетганлар. Ҳозирги мутаассиб шахсларда бундай юксак хулқдан асорат ҳам йўқ. Чунки уларнинг қалбларидан мусулмон кишида бўлиши лозим бўлган раҳмат, меҳр-шафқат олиб қўйилган.
Аллоҳ таоло инсониятга пайғамбар юбориб шаръий ҳукмларни етказиб турар экан, инсоният хилқати, ақли ва маданияти мукаммаллашиб борар, Аллоҳ таоло эса уларнинг ақли ва маданиятига муносиб бўлган янги ҳукмларни нозил қилар ва янги пайғамбар юборар эди. Охирги пайғамбарга нозил қилган шариат      (Қуръони карим)ни эса, то қиёматгача ўзгартирмасдан сақлашлигини эълон қилди. Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида шундай дейди:” Албатта, бу зикрни(яъни Қуръонни) биз ўзимиз нозил қилдик ва уни ўзимиз асрагувчидирмиз”.
Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақдир. 14 аср ўтган бўлсада, Қуръони каримнинг бирор ҳарфи ўзгармасдан бизгача ёдлаш усулида етиб келди. Дунёдаги минг-минглаб Қуръон нусхалари бир-бирига ҳарф-ҳарфигача, нуқта нуқтасигача тўғри келади.
Пайғамбарлар силсиласини ниҳоясига етказиб, элчиликка охирги пайғамбар Муҳаммад с.а.в ни танлади. Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар Жобир р. а. дан ривоят қилган ҳадисда   айтилишича Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Менинг ва бошқа пайғамбарларнинг сифати шундайки, бир киши бир ҳовли (қаср) қуради. Уни жуда чиройли ва мустаҳлам қилиб охирига етказади. Фақатгина бир ғишт ўрни қолади, халос. Шунда бу ҳовли (қаср)га кирган кишилар қараб: “Бу ҳовли қандай чиройли барпо қилинибди-я! Фақат бир ғиштгина қўйилмай қолибди”,- дейдилар. Бас, мен ўша охирги ғиштман. Мен билан пайғамбарлик биноси мукаммал бўлиб битди”.
Хулоса қилиб айтамизки, Ислом дини бағрикенг диндир. Аллоҳ таоло барчамизни мана шу динда собит қадам қилсин!
 
М. Қораев
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби