1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аҳли илмларни ҳурмат қилайлик

30-10-2021, 14:40 350 Ўқиш режими + -
  Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда айрим шахсларни илм эгаларини борўсизлантиришга уринишлари учраб турибди. Аҳли илмларни ҳақорат қилиш, уларни обрўларини тўкишни Ислом дини қоралайди. 
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни, хусусан, илм берилганларни даражаларга кўтаради” (Мужодала сураси, 11-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: 
“Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмон ва Ер аҳолиси, ҳатто уясидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират тилаб дуо қилишади”. (Имом Термизий).
Расулуллоҳ (с.а.в) яна бошқа ҳадисларида шундай деганлар: «Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир». Уламолар оддий кишилар эмас, Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Шундай экан илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилмаслик, уларга азият бермаслик лозим. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу айтганларидек: “Уламоларни яхши кўриш ҳам диёнатдир”.  
       Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: «Олимнинг обиддан устунлиги ҳудди ойнинг бошқа юлдузлардан фарқига ўхшайди». Олим — илмни яхши билувчи шахс. Обид — ибодат қилувчи, доимо ўзи учун ибодат билан машғул киши. Осмонга қараган одамга ой катта бўлиб кўринади, у ер юзига нур сочади. Юлдузлар эса кичкина бўлиб кўринади, уларнинг нури ўз атрофини зўрға ёритаётгандек кўринади. Қоронғу кечада осмонга боққан инсон ойнинг юлдузлардан қанчалик афзал эканини дарҳол мулоҳаза қилади. Олим кишининг фазли ҳам шундайдир. Обидлар юлдузлар каби фақат ўзлари учун ёруғлик чиқарсалар, олим киши қоронғу кечада нур сочган ой каби жаҳолат зулматида юрган одамларга ҳидояти нурини сочади. Обиднинг манфаати фақат ўзи учун бўлса, олимнинг манфаати ҳамма учун бўлади.
Хулоса қилиб айтамизки, илм эгаларини ҳурмат қилиш барчамизга лозимдир. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
  
Д. Ҳодиев, 
Қарши туман “Фозил ота” масжиди имом ноиби