Инсон соғлигидан азиз нарса йўқ. Афсуски, ана-шу қимматли бойликни сақлашга жиддий этибор бермаймиз. Танамизда бирор дардни хис этсак,бетоблансакгина қимматли бойлигимизни химоялашга тушиб коламиз. Хозирги пайтда инсон соғлиғини тиклаш учун замонавий асбоб-ускуналар билан жихозланган қанчадан-қакча тиббиёт масканлари халқимиз хизматида. Шундай булса-да,айрим оми,иши юришмаган, соғлиғи юлида қайғурмаган кимсалар бунинг ортида сехр-жоду ва шунга ухшаш нарсалар турганига ишониб, тиббиёт ходимларига куриниш урнига фол очиришга ошиқадилар. Гуё фолбин касаллигини аниқлаб тўғри ташхис қуяди. Хаттоки, айрим кишилар келажагини билишга қизиқиб фолбинларни эшигида навбат кутиб сарғайиб уттирадилар. Улар дунёдаги барча муаммоларни шу фолбин хал қилади, деб уйлайдилар.Буйи етган қизига совчи келмаётган оналар,кечаси уйқусидан чучиб кетадиганлар, бирор нарсани йўқотиб қуйганлар тузукроқ мансабни мулжаллаган амалдор хам, хуллас купчилик уларга мурожат этадилар.
Ана шундай одамларнинг кунглидан чиқиб,фолбинлик ва ғайб илмини билишга даъвогарлик қилиб, ўзларича одамларнинг келажагини, тақдир ва қисматини айтиб берувчи кохинлик ва фолбинлик қилувчи айрим шахслар фол очишни авж олдирмоқдалар. Очиқроқ айтадиган бўлсак жамиятимизда фолбинлик, сехиргарлик, азайимхонлик билан шуғулланадиган кишилар сони ортиб бормокда (тўғриси улар бу йўлни мўмай даромад топиш манбаи деб хисоблашади) уларга ишонадиган кишилар эса янада кўпрок.
Юртимиз фукаролари хам бундан холи эмас, албатта ахоли ўртасида фолбинлар хакидаги гап-сўзлар улар хакидаги турли вахимали тафсилотлар тез-тез учраб туради. Фолбинлар олдига қатнайдиганларнинг кўпчилигини аёллар ташкил етади. Энг ачинарлиси эркаклар хам фолбинлар атрофида ўралашиб колганида.
Хўш, савол туғулади. Фолбин ким? Улар хузурига бораётган одамларнинг максади нима? Мукаддас динимиз бунга кандай муносабат билдиради? Кайси бир жамиятда диндан бехабарлик, илимсизлик купайса, ирим-сиримларга, бидьату-хурофотларга, зарарли иллатларга йўл очилади. Асоссиз равишда “фалончи сехир-жоду килинган эмиш”, “пистончининг ичига жин кириб олган эмиш”, “фалон жойда яшаётган фолбин уни халос килаётганмиш” каби гап сўзлар купайди. Фолбинлар эса ўз таъбири билан айтганда, “бу одам хузуримга овора бўлиб йўл босиб келибди, қуруқ қайтмасин деб”, бирор кишини қабул килмасдан қўймайди. Нафс кўйига тушиб, одамларнинг бошини айлантиради ва алдаб пулини олади. Агар фолбин келажакни билса, нима учун турли конларни топа олмайди? Ёки кулида турган ютукли чиптанинг химоя қоплами тагида нима борлигини билиб бойиб кетмайди?
Мукаддас Ислом дини фолбинларни ва уларга ишонувчиларни қаттик коралайди. Сабаби фолбинлар жамиятга, элу-юртга катта зарар етказади, кишилар ўртасида билиб-билмай душманлик уруғини сочади. Ўзлари келтирган зарар катта гунох эканлигини англамайдилар хам. Фолбинлар хузурига борувчилар хам уларнинг гунохига шерик бўладилар. Баьзи туппа-тузук кишилар хам фолга “ишонмаймиз-у, лекин шундай булса хам бир бориб курайликчи”, боришини тўхтатмайди. Ўзи ишонмаган нарсага қандай эътиқод қилиш мумкун?!
Ўз навбатида фолбинларнинг “сизга илму-амал қилишибди”, “сизга нисбатан ёмон ниятли кишилар бор”, “тупроққа дам солиб остонасига сочиб кетган”, деган гаплари илимдан йироқ кишиларнинг қалбига яна хам вахима туғдиради. Ҳамма муаммони шу фолбингина ҳал қиладигандик туйилади. Ғайб илмини билишни даво қилувчи фолчиларнинг берган тахминий маьлумотларига ишониш натижасида қанчадан-қанча оилалар бузулиб кетмокда, ака-ука, қуда-андалар ўртасидаги совуқлик тушаяпти. Бир-бирларидан бадгумон бўлиш каби нохуш холатлар ана шу фолбинларнинг шум хабарлари натижасида вужудга келаяпти. Бинобарин, Қуръони карим оятлари, хадис, муътабар китоблар ва илмий асослар билан исботланмаган гапларга ишонишдан сақланиш лозим. Хадиси муборакда шундай маьнодор сўзлар келган. “Ким фолбиннинг хузурига келиб, ундан бирор нарсани сўраса қирқ кечагача тавбаси тўсилади. Агар фолбиннинг гапига ишонса кофир бўлади”. Одамзод бир чохнинг атрофида тинимсизайланаверса, бора-бора шу чохга қулайди. Бу мусулмон учун уят иш!
Динимиз, олиму фузололаримиз, эл кайвонилари бу ишларни қоралаб турган бўлса, нима қиламиз хеч нафи тегмайдиган ишларга ўралашиб. Хеч қачон фисқ-фасодга учмайлик, ёлғонларга ишонмайлик, огох бўлайлик!
Одил Жабборов,
Ғузор туманидаги “Мусофир ота” жоме масжиди имом-хатиби