1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қариндошларга оқибатли бўлайлик

6-11-2021, 10:21 234 Ўқиш режими + -
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни доимо қариндошларга оқибатли бўлишга буюради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзларининг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: “Қариндошларига оқибат қилмайдиган одам қариндош эмас, балки қариндошлик алоқаларини тикловчи киши қариндошдир” (Имом Бухорий ривояти).      
Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади.  Ривоят қилишларича, бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: 
“Мен қариндошларим билан алоқани яхшилашга ҳаракат қиламан, аммо улар менга нибатан ёмон муомила қилишади, мен уларга яхшилик қилсам. Улар менга доимо ёмонлик билан жавоб беришади. Мен нима қилай улар билан алоқани узсам бўладими?”, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.):
“Йўқ, унда сени ёмон қариндошлардан фарқинг қолмайди. Ёмон қариндошлар жиноятини сен ҳам давом эттирган бўласан. Сен қариндошларингни қандай муносабатда бўлишларидан қатъий назар уларга худо учун яхшилик қилишда давом эт. Ана шунда сени яхши одам эканлигинг маълум бўлади”, деган эканлар. 
Шу туфайли ҳар қандай ҳолатда ҳам қариндошларга худо учун яхшилик қилинади. 
Маълумки қариндошлар икки хил бўлади. Яқин ва узоқ қариндошлар. Ва яна қариндошлар мерос олувчи ва мерос олмайдиган қариндошларга ҳам бўлинади.
Ота-она, ака–ука, фарзандлар, хотин ва қайнота ва қайноғалар кабилар яқин қариндошларга киради. Бу яқин қариндошлардан қолган қариндошлар узоқ қариндошлар дейилади. Одамнинг фарзандлар ва ота авлоди Ислом дини нуқтаи назаридан мерос олувчи қариндошларга киради. Мерос олмайдиган қариндошлар эса ўнтадир. Булар тоға, хола, онанинг бобоси, қизнинг фарзанди, опа-сингилнинг боласи, ака-уканинг қизи, амакининг қизи, амма, онанинг амакиси, онанинг ака-укасининг ўғиллари ва бошқалари. 
Ислом дини қариндошлардан узилиб кетишдан қайтаради,бирор ишда қариндош уруғчилик қилиб тарафкашлик қилишдан қайтаради.Ислом дини қаришдошлари билан яхши муомила қилишга ва улар билан алоқа қилишга буюради. Бу эса халқимиз ҳаётида сингиб кетган юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилат туфайли халқ орасида бирдамлик, хотиржамлик, оқибатлилик каби инсоний хислатлар мустаҳкамланиб боради. 
 

Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими