1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳ таолонинг неъматларини қадрлайлик

9-11-2021, 11:18 215 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади:
  “Ва У сизларга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, саноғига етаолмайсиз” ( Иброҳим сураси, 34-оят). 
Ушбу оят ҳақида “Тафсири Ирфон” шундай дейилади:
  “Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этиб қўйган барча неъматларининг ҳисобига етиш жуда мушкул иш. Биз билган ва билмаган барча нарсалар Аллоҳ ато қилган неъматлар денгизининг бир томчиси, холос. Ушбу ояти каримада У Зот айтаяптики, Мен инсонларга ато қилган неъматларимни санамоқчи бўлсанглар, уларнинг ҳисобига асло етаолмайсизлар. Масалан, сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва шу кабилар ҳам неъматлар жумласига киради”.
Мана шу берилган неъматлар ичида соғлик ва тинчлик неъмати инсон учун энг муҳим неъматлардан ҳисобланади. Агар соғлик ва тинчлик бўлмаса инсонга ҳеч нарса тотимайди. Шу сабабли бу икки неъматни қадрини яхшилаб тушуниб олишимиз лозим. Пайғамбар (алайҳиссалом) таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”. 
Хулоса қилиб айтамизки, берилган неъматларни қадрига етишимиз ва бу неъматларга шукр қилиб боришимиз келгуси кунларимизнинг янада фазилатли бўлишини таъминлайди. Аллоҳ таоло барчамизни неъматларнинг қадрига етадиган ва уларга шукр қиладиган кишилардан қилсин!
 

Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходим