Ҳаёт –бу синов
5885
11-11-2021, 10:31
213
Ўқиш режими
+
-
“Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан синаймиз”. (Бақара сураси, 155--оят).
Кундуз бўлиб, кеч бўлиб,
Ўтар умрим лаҳзаси.
Гоҳо тегар, баъзида,
Тегмас ҳаёт зарбаси.
Сабрим етар баъзида
Етмас баъзан тоқатим.
Кимхоб кийдим, баъзида
Заҳар бўлди овқатим.
Хуллас калом, умр ўлжа,
Дунё эса бир ов экан.
Билсам асли, бу ҳаёт.
Бор-бўйича синов экан.
Р. Акбаров,Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими