1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муаззинлар маҳорати ва масъулияти оширилди

11-11-2021, 16:36 367 Ўқиш режими + -
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муаззинлар қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлурлар”, дедилар”.  Демак, муаззинларнинг фазли қиёмат куни олий даражада бўлар экан. Улар ҳамманинг ичида алоҳида фазл билан ажралиб турар эканлар. Баъзи халқларда аслзода, улуғ кишиларни, бўйни узун, деб васф қилиш одати бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча ҳўлу қуруқ гувоҳлик беради”, дедилар”.
Муаззин ўз қавмининг омонат эгасидир. Унинг бўйнига бутун бошли бир қавмнинг намози вақтида ўқилиши, рўзасини вақтида тутилиб, вақтида очилиши юклатилгандир. Агар муаззин тақводор бўлиб, ўзига юклатилган омонатни шараф билан адо этса, улкан мартабаларга эришади. Энг ажойиби, муаззиннинг азонини эшитиб, жамоат намозига келган барча намозхонларга қанча ажру савоб бўлса, муаззиннинг бир ўзига ҳам шунча ажру савоб бўлишидир.
Халқимиз азалдан маҳаллий муаззинларнинг маҳоратидан лаззатланиб келишади. Азон айтиш ўта масъулиятли иш бўлиши билан бирга, ўта шарафли иш ҳамдир.  Муаззин азонни гўзал овозда барча қоидаларига тўлиқ риоя қилиб айтиши ўта муҳим амал ҳисобланади. Шунингдек, муаззин азонга тегишли фиқҳий қоидалардан ҳам тўлиқ хабардор бўлмоғи даркор. 
Муаззинларнинг азонлари янада жарангдор, уларнинг ўзларини азонга тегишли фиқҳий қоидалардан мунтазам хабардор қилиб бориш борасида  қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритиётган юритаётган муаззинларнинг азон айтиш малакаларини янада ошириш бўйича  2021 йил ноябрь ойининг 04-10 кунлари ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари Муҳаммади Қораев томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Дарслар якунида муаззинларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
 
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати.