1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳалол луқма

14-11-2021, 17:37 419 Ўқиш режими + -
         Ҳалол луқма ўзимизга, оиламизга, фарзандларимизга жисмимизга манфаати жуда каттадур. Ҳолиқимиз Аллоҳ таоло ўзининг каломида “Эй инсонлар ерда ҳалол ва ширин нарсаларни енглар, шайтоннинг кўрсатмаларига эргашменглар, албатта у шайтон очиқ душмандир.” деб марҳамат қилган. Рўзғорни, оилани нафақасида ҳалолликка эътибор қаратиш, ҳаром ва шубҳадан эҳтиёт бўлишлик пок шариатимиз кўрсатмасидир. Қиёмат куни Маҳшар майдонида бандани биринчи сўраладиган нарсаси нафақани қаердан топиб, қаерга сарфлагани бўлади. Фарзандларимиз илму-маърифатли, одоб-аҳлоқли, шарму-ҳаёли бўлишлигида ҳалол луқманинг аҳамаияти жуда каттадир. Бунга тарихдан кўпгина мисоллар келтириш мумкин. 
         Ватандошимиз Имоми Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни оталари вафот қилаётганларида аҳли оилаларига қолдирган меросларида бир дирхам ҳам шубха йўқлигига қасам ичганлар, бу меросларини фарзандларининг тарбияси, илми- маърифал йулида сарфлашни васият қилганлар. Шу ҳалол луқмани еб фарзанди Имоми Бухорийнинг кўзлари очилишини дуо қилган аёлларининг дуоси ижобат бўлган. Нафақат, Имоми Бухорийнинг кўзлари, балки қалб кўзлари ҳам очилиб улуғ мартабаларга эришганлар. 
         Бугунги кунда эътибор берадиган долзарб масалалардан бири нафақаю рўзғорни шубҳалардан холи қилиб, ҳалолликда эътиборли бўлишимиздур. Ҳалол луқманинг ҳикмати – оилага файз-барака олиб келади. Фарзандларимиз насиҳатни қабул қиладиган, одоби, аҳлоқи, шарму-ҳаёси комил бўлади. Элпарвар, ватанпарвар, ота-онапарвар бўлиб меҳру-муҳаббатли бўлади. Бошимизга келадиган кўпгина ташвишлар луқмани нопоклигидан, бировнинг ҳаққидан қўрқмасликдадир. 
         Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаром луқма билан ўсган ит жаннатга ҳаромдур” деганлар. Ҳаром луқма дунё ва оҳират саодатидан бебаҳра бўлишлигимизга сабабчи бўлади. 
Азизлар, бу турт кунлик дунёда ҳалолликка эътибор қаратсак, дунё саодатини ва Аллоҳнинг розилигини ва охират роҳатини топамиз. Барчаларимизни шундай улуғ мақомда яшаб ўтмоқлик бахтига мушарраф қилсин. 
 
Б.Мингбоев 
 Шахрисабз шаҳар Останақул жомеъ
 масжиди имом-хатиби