1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исроф мол-мулкдан баракани кетказади

15-11-2021, 16:27 246 Ўқиш режими + -
        Исрофгарчилик инсоннинг мол-мулкидан баракани кетишига сабаб бўлади. “Қуръони-Карим”да:“Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!”(Исро сураси, 26 оят) дейилади. 
Қадим замонда бир мол-мулкини исроф қилиб, ҳаётдаги ночорлигидан шикоят қилиб юрадиган киши бор экан. У бир куни бир донишманднинг олдига бориб ночорлигидан шикоят қилибди. Шунда донишманд: «Исрофингга бир чегара қўйиб, пулингни тежа, ўзинг ўзингдан қарз ол, шунда аҳволинг ўнгланади ва ночорликдан  қутиласан” деган экан.  
       Шу сабабли инсон исроф қилишни ташласа, у шу замон давлат эшигини ушлаган бўлади. Бу ҳақда шоир: 
Сен агар исроф этишни ташладинг, Ул замон давлат эшигин ушладинг. Дунёда ҳали ҳеч ким мол-мулкини исроф қилиб, бирор мартаба ёки бирор яхшиликни қўлга киритган эмас. Бу ҳақда Имоми Аъзам: “Хайр (яхшилик) ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай хайр йўқдир” дейдилар.
Бизга берилган барча неъматларни қадрлашимиз, уларни ғанимат билиб беҳуда сарф   бўлишини олдини олишимиз  лозим.       
 Алишер Навоий ҳазратлари: «Исроф ўринсиз ва фойдасиз ишларга пул ва мол сарф қилишдир. Қўлда бўлган пул ва молни керакли жойларга сарф эта билиш, яхши идора қилиш учун исрофдан сақланиш лозим” дейдилар.
       Донишмандларнинг таъкидлашича, ақлли одам мол-давлат орттириш учун ақл-заковатининг ўндан бир ҳиссасини, уни ўз ўрнида сарфлаш учун эса ўндан тўққиз ҳиссасини сарфлаши лозим экан. Донишмандларнинг бу сўзи бизга бирон нарсани қўлга киритишдан кўра уни тежаб-тергаб ишлатиш муҳим эканлигини  уқтиради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, исроф инсон учун зарарли иллатдир. Аллоҳ таоло барчамизни исрофгарчилик қилишдан сақласин!


Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими