1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муфтий ҳазрат Сaрдобa туманидa қайта қурилган “Юсуф” мaсжиди очилишида иштирок этадилар

16-11-2021, 09:11 226 Ўқиш режими + -

2021 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.

Ушбу жоме масжид сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган эди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги 
“Вақф” хайрия жамоат фонди мазкур масжидда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борди.

Бугунги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати