1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзандларимизга чиройли исмлар қўяйлик

16-11-2021, 18:03 519 Ўқиш режими + -
            
      Ота-онанинг муҳим вазифаларидан бири туғилган фарзандларига чирой исм қўйишдир. Маълумки, фарзандларга қўйиладиган исмларнинг чиройлиси ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз ҳадисларида шундай деганлар"Исмларнинг энг яхшиси, бандалик маъносини англатувчи ва Аллоҳга ҳамд, мақтов маъносини англатувчи исмлардир, исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ, Абдураҳмондир" (Имом Бухорий ривояти). Ва яна фарзандларга қўйиладиган исмлар пайғамбарларнинг исмларидир. Саҳобийлардан бўлган Абу Ваҳб ал-Жушамийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Пайғамбарлар исми билан исмланинглар” дедилар.
     Ҳозирги пайтда айрим кишилар фарзандларига турли хил исмларни қўймоқдалар. Бу исмларнинг нима маъно беришини ўзлари ҳам билмайдилар.  Фарзандларга исмларни қўйишда бу исмларнинг маъносига, уни миллатимиз, хусусан Ислом динимизга мувофиқ келишига диққат қилишимиз лозим. Чунки қўйилган исм фарзандга бу дунё ҳам, охиратда ўзига ярашиб турадиган, у исм билан чақирилганда турли хил нохушлик туғдирмаслиги керак.  Қиёмат кунида ҳам фарзандлар ўзларига қўйилган исмлар билан чақириладилар. 
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта сизлар Қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингиз исми билан чақириласизлар. Бас (шундай экан), исмларингизни чиройли қилинглар!” (Абу Довуд, Имом Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ,Байҳақий ривоят қилган).
Хулоса қилиб айтамизки, фарзандларимизга чиройли исмлар қўйишда эътиборли бўлайлик!


Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими