1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Орзу - ҳавасларга қул бўлманг!

30-10-2021, 11:10 206 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётга қадам қўяр экан, унинг хилқатида ҳаётга нисбатан қизиқиш ва орзу ҳаваслар уни чўлғаб олади. Доимо бошқалардан, тенгқурларидан, қўни қўшниларидан ҳаттоки ўзининг ака укалариданда ҳар тамонлама зиёд яшашни орзу қилади ва унга эришиш учун туну кун югуради ва ўшани ўйлаб кеча-кундузларни ўтказади. Бундай ҳаваслар фаришталарга берилмаган, чунки улар нурдан яралгани учун доимо Аллоҳнинг зикрида бўладилар. Лекин инсон фарзандини синаб кўриш учун Аллоҳ тарафидан берилган орзу-ҳаваслар эканлигини ва бу истакларга умримиз ва вақтимиз етмаслигини унутмаслигимиз ва ҳаётда мўътадил бўлишлигимиз талаб қилинган нарса эканлигидан ҳар қандай инсон огоҳ бўлишлиги зарур. Бу борада бир неча ҳадислар ворид бўлган бўлиб биз сизларга ушбу ҳадисни мисол қилиб келтирамиз. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дедилар: Тезда мени умматимни бошига беш нарсани яхши кўриб ва бешта амални унутиб юборадиган замон келади дедилар; дунёни жуда яхши кўрадилар охиратни эса унутадилар ва ҳаётни яхши кўрадилар-у ўлимни унутадилар ва қасрларни яхши кўрадилар-у қабрларни унутадилар ва молу дунёни тўплашни яхши кўрадилар-у ҳисоб китобни унутадилар ва халқни яхши кўрадилар-у Холиқни (Яратганни) унутадилар дедилар.
Мазкур ҳадисдан кўриниб турубдики, агарда бирор бир шахс орзу умид қиладиган бўлса уни сўнгидан қуйидаги нарсалар вужудга келади: ўлимни унутади, охиратни қўрқинчларини унутади ва дунёга рағбат пайдо бўлади ва халқ билан яқин бўлиб холиқни унутади. Натижада унинг қалби қилиши зарур бўлган амалларни қилишдан қораяди ва унда тоатни тарк қилиш пайдо бўлади ва ўзининг охирати учун зоди роҳила тўплашдан дангаса бўлиб қолади ва тавба қилишдан ҳам данкаса бўлиб қолади. Демак ҳар қандай ишда ҳам муътадиллик керак бўлади.
Аллоҳ барчамизни ҳаётда мўътадил яшашимизга ҳидоят қилсин.
 
А.Бозоров, 
"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртининг тафсир фани ўқитувчиси