1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хўроз жинларни кўрса кўп қичқириши рост-ми?

19-11-2021, 18:10 1 122 Ўқиш режими + -
— Бизнинг хўрозимиз қўшниларни хўрозидан кўп қичқиради. Кўп йиллар олдин бир одам ҳовлимизга келиб, ҳовлиларингни тозаланглар, жинлар жойлашиб олган, деган эди. Хўроз жинларни кўрса кўп қичқириши рост-ми?
— Бу сўзларни нотўғрилигини қуйидаги ҳадис тасдиқлайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики хўроз қичқирганини эшитсангиз Аллоҳ таолонинг фазлини сўранг, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради. Вақтики эшакни ханграганини эшитсангиз Аллоҳдан паноҳ тиланг, чунки эшак Шайтонни кўрганда ханграйди”, деганлар. Демак, хўроз қичқирган пайтда шумланиш ўрнига ушбу ҳадисда келган дуони айтишимиз лозимдир.
 
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Муслим.уз