1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳар бир нарсада исроф бор

20-11-2021, 11:01 155 Ўқиш режими + -
      Исроф сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Исроф – (арабча сўз) ортиқча, меъёрдан кўп харажат қилиш, нест-нобуд; ўринсиз ёки ортиқча ишлатиш, йўқ қилиш” деб изоҳланади. Инсонга берилган барча нарсаларни беҳуда сарф қилиб, уларни нест-нобуд қилишни исроф дейилади. 
     Ислом дини исроф қилишни қоралайди. Бу ҳақда “Қуръони-Карим” да: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро сураси, 26 оят) дейилади.
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади: “Ислом таълимотига кўра, исрофгарчилик ноҳақ, ҳаромҳхариш йўлларга мол-дунё сарфлашдир. Исрофнинг чегараси катта: маърака-маросимларни тежамсиз ўтказиш ҳам исроф, электр, газ, сув, ёқилғи каби турмуш қулайликларини ортиқча ишлатиш ҳам исроф, вақтни, умрни бефойда ўтказиш ҳам исроф, фойдасиз ишлар билан шуғулланиш ҳамда соғликнинг қадрига етмаслик ҳам исрофдир” дейилади. 
      Ҳа, дарҳақиқат,  ҳар бир нарсада исроф бор. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф борми? – деб сўралди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Ҳа. Ҳар бир нарсада исроф бор!” деб жавоб бердилар”. (Имом Ҳоким ва Ибн Асокир ривояти).    
Инсонга берилган энг қадрли неъмат инсоннинг ҳаёти, умридир. Айниқса ҳозирги кунда интернет тармоқларида соатлаб ўтириб, унга умрни, маблағларини беҳуда сарфламоқдалар. Баъзида умрини беҳуда ишларга сарф қилиб, уни исроф қилаётган кишиларни кўриб ич-ичингдан хафа бўласан.Баъзида эса вақтини фойдали ишларга сарфлаб, ҳаётда муваффақиятларга эришаётган кишиларни кўриб қувонасан. 
     Хулоса қилиб шуни айтамизки, исроф инсон учун зарарли иллатдир. Шу сабабли исрофдан сақланиш, меъёрни билиш инсон учун муҳимдир.

Р. Акбаров,
Ўзбекистон Мусулмонлар Идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими