“Ўрта намоз” қайси?
5969
20-11-2021, 11:03
565
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади: “Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, — дея буюрган (Бақара сураси, 238-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири Ҳилол”да шундай дейилади:“Ўрта намоз”ҳақида уламолар турли фикрлар айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар”ўрта намоз”дан мурод-аср намози, деганлар. Имом Муслим қилган ривоятда Пайғамбар (с.а.в.) “Аҳзоб” урушида:“Бизни ўрта намоз-аср намозидан машғул қилдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, уйларини ҳам оловга тўлдирсин”(Имом Бухорий ривояти), деганлар”, дейилади.
Пайғамбар (с.а.в.) мўмин-мусулмонларга аср намозни муҳофа қилишга буюриб шундай деганлар:“Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”.
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг ибодатларимизни мақбул айлаб, Ўзининг розилигига муяссар қилсин!
Р. Акбаров.