Сабрсизик инсоннинг табиатида бор. Чунки Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, инсон бесабр қилиб яратилгандир. Қачонки, унга ёмонлик (мусибат) етса, у ўта бесабрлик қилгувчидир. Қачонки, унга яхшилик (бойлик ёки соғлик0 етса, ўта ман этувчи (бахил)дир”. (Маориж сураси. 20-22-оятлар).
Сабрсизлик шайтоннинг кемасидир. Шайтон инсонларни унга чиқаради-да, хаёлот денгизида суздиради. Натижада, инсон хаёлнинг чексиз денгизида ғарқ бўлади. Сабрсизликдан халос бўлиш йўллари:
- Бу дунё синов – имтиҳон дунёси эканлигин эсга олиш;
- Тақдирнинг яхши –ёмонлиги Аллоҳ таолодан эканлиги ёдга олиш;
- Ўзини банда эканлини ва берилаётган мусибат Аллоҳ таоло томонидан эканлигини билиб, ўзини бетоқат бўлишдан тўхтатиш;
- Мусибатга бериладиган савобнинг катта эканлигини ва қиёмат куни бунинг учун ажрга олишини ёдга олиш;
- Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолодан яхшилик умидвор бўлиш;
- Ҳар қандай ҳолатда аллоҳ таолога шукр ва сабрли бўлишни эслаш;
- Аллоҳ таолодан ҳар қандай ҳолатда қўрқиб туриш ва бундан ёмон ҳолатга тушган инсонлар бор эканлиги эслаш.
Агар инсонлар сабрсизликдан қутилиб, сабр кемасига чиқсалар, ризо денгизи узра саёҳат қиладилар ва манзарали, кўркам оролга келадилар-ки, унда омонлик бордир. Инсон сабрсизликдан халос бўлса, унга сабр эшиги очилади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сабр- нур” дедилар. ( Муслим ривояти).
Инон ҳар бир ўтган нарса учун қайғуриши, афсус ва надомат чекиши инсоннинг соғлигига зарар қилади, унинг асабларини чарчатади, мушкулини оғирлаштиради ва янги муаммолар гирдобига мубтало қилади.
Аллоҳ таоло барчамизга сабр бериб,ҳар бир ҳолатда сабрлилардан бўлишимизга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими