Йигит йигитдек, қиз қиздек бўлсин!
5991
23-11-2021, 12:18
245
Ўқиш режими
+
-
Бугунги кунларда йигитларимизда жувонмардлик, орият, фидоийлик каби хислатлар йўқолиб, уларнинг ўрнини аёлларга хос хислатлар эгаллаб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.
Оиларимиздаги эътиборсиз муҳит, ота-оналар фарзандининг устини бутлаб, қорнини тўқ қилиш, уй-жойини обод этиш билан оввора бўлиб, ўғил болалар тарбиясига вақт ажратмаяптилар. Оталар, амакилар кўчада, акалар чет элларда, уй тасарруфи эса фақат аёллар ихтиёрига ташлаб қўйилган.
Иккинчидан, мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб, дарсларни асосан аёл ўқитувчилар олиб бориши ўғил болалар руҳиятига аёлларга ҳос хусусиятлар сингиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Ислом дини эркакларга ипак матолар ва тилла буюмлардан фойдаланишни харом қилган. Бунинг сабаби – уларга эркак зотига хос бўлмаган нозиклик туйғулари шаклланиб қолмаслиги, аёлларга безак ўлароқ яратилган бу зийнат буюмлари уларни назокатини янада зиёда қилиши ҳаммага маълум. Бу нарса эркакларда хам шундай хис уйғонмаслиги учун улларга тақиқланган. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, йигитларимиз олтин, кумуш ва бошқа қиммат-баҳо металлардан узук-ҳалқа тақишлари учрамоқда.
Аёллар шариат рухсат берган ўринларда истаганча зийнатлансинлар, исталган пардозларини қилсинлар, бу уларнинг фитратида бор ва тўғри қабул қилинадиган нарса. Аммо йигитларнинг упа-элик суришлари, ҳатто кўз-қошларига хам ишлов беришига қандай чидаш мумкин?
Юртимизнинг бази бир жойларида уйланадиган йигитлар икки-уч хонани бўшатиб, келин томондан келадиган уй жиҳозларини хижолат бўлмасдан қабул қилиб олаяптилар.
Биз ота-оналар болаларимизга эътиборли бўлайлик, йигит йигитдек, қиз қиздек тарбия топсин!
С. Хомидов
Китоб тумани “Чинорлик”
жоме масжиди имом-ноиби