1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийлар ислоҳотчими?

23-11-2021, 19:18 518 Ўқиш режими + -
Сохта салафийлар ўзларини ислоҳотчи деб атайдилар. 
 Хўш, Сохта салафийлар кимлар?
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар — “салафи солиҳинлар” тушунилади. Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Кейинги пайтларда ўзларни ислом динининг ислоҳотчилари деб атайдиган соха салафийлар бузғунчиликни ўзларига касб қилиб, жамият орасида турли хил ихтилофларни чиқармоқдалар
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мўмин-мусулмонларнинг ўртасида бузғунчилик қиладиган тўдалардан сақланайлик. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда бардавом қилсин!

Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби