1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илм талаб қилиш фарз

30-11-2022, 12:00 233 Ўқиш режими + -
Маълумки, Ислом динида илм талаб қилиш фарздир. Бу ҳақда пайғамбар (с.а.в.)шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар бир мўмин-мусулмонга илм талаб қилиш фарздир”. 
Аллоҳ таоло “Зумар” сурасида шундай дейди: “Айтгил, (Эй  Муҳаммад!) Илмлилар билан илмсизлар тенг бўла олурми?”.
 Ва яна Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”  дедилар.  Илмга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Ҳар бир мўмин кишини олий мақсади жаннат. Жаннатга эришиш учун у ҳар нарсага, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр туради. 
Аллоҳ таоло барчамизнинг икки дунё саодатига эриштирсин! 
Б. Холмуродов,   
Қарши туман бош имом  хатиби