Одоб ва унинг таърифи
6030
29-11-2021, 09:21
280
Ўқиш режими
+
-
Бизннинг тилимизда “одоб” тарзида талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча “адаб” сўзи аслида “маъдаба” ўзагидан олинган. Маъдаба эса, одамлар даъват қилинган зиёфатни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий “маъдаба” – зиёфат бўлгани учун шу номни олган.
Абу Муҳаммад “Китобул Воъий” номли асарларида: “Одаб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган”, дейдилар.
Абу Зайд раҳматуллоҳи алайҳи: “Одоб фазилатларидан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган исм”, деганлар.
Одобнинг таърифида қуйидагига ўхшаш гаплар ҳам келган:
“Мақтовга сазовор сўз ва амални истеъмол қилиш одобдир”.
“Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир”.
“Ўзингдан каттани улуғлаб, ўзингдан кичикка меҳри кўрсатишинг одобдир”.
Бу ва шунга ўхшаш таърифлар тўпланганда Исломда кўзланган “одоб” таърифи юзага келади.
Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида “одоб”ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, “овқатланиш одоби” дейиш ўрнига “овқатланиш маданияти” дейилади.
Одоб масаласини инсоният тарихида тўлақонли равишда Ислом бошлаган десак муболаға қилмаган бўламиз. Исломда кишининг ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. Дунёдаги одобга бағишланган асарларнинг асосини ва кўпчилигини ислом халқлари вакиллари томонидан ёзилган, деган гапда заррача муболаға йўқ.
Ф.Тўраев.
Чироқчи туманидаги "Хожа Ахмад Яссавий"жомеъ масжиди имом хатиби