1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитналардан эҳтиёт бўлайлик!

30-11-2022, 11:55 305 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, тинч ва фаровон ҳаётда яшаяпмиз. Минг афсуслар бўлсинки, бу тинчлигимиз ва хотиржамлигимизни кўра олмайдиган бузғунчи тоифалар пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай бузғинчилардан инсонлар ўртасига ихтилоф ва фитна соладилар. Мусулмон ўлкалар, жумладан, бизнинг жонажон ватанимиздаги тараққиёт, бугунги ижобий ўзгаришларимиз кимларгадир ёқмаслиги ва улар ёш авлод вакилларини фикридан оғдиришга ҳамда турли хил фитналарга аралаштиришга ўриниши табиий. 
''Фитна'' сўзи араб тилидан олинган бўлиб, луғатда ''синаш'', ''имтиҳон қилиш'', ''оловда тоблаш'' маъноларини билдиради. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда эса ''фитна'' сўзи бир неча маъноларда келган. Масалан ,''синов, имтиҳон'', ''ҳақ йўлдан тўсиш'', ''оловда азоблаш'', ''ширк, куфр келтириш'', ''ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш'', ''залолатга кетказиш'', ''одамларни қатл қилиш ва асир олиш'', маъноларни учратиш мумкин. Аллоҳ таоло бандаларини фитнага солиши уларни синаш, имтиҳон қилиш бўлади. Мўминлар фарзандлар, мол-давлат ва бошқа нарсалар сабабли ''фитна'' га тушади, яъни имтиҳон қилинади.
Қадимдан мусулмонлар ғайридинлар сабабли фитналарга учраганлар. Ҳозирги кунда мусулмонлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, уларни бир-бирига гиж-гижлаш, мусулмон юртларда уруш чиқариб, одамларни қатл ва қувғин қилиш катта фитна ҳисобланади Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади; ''Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ гуноҳдир'', (Бақара сураси,217-оят.) 
''Фитна''нинг энг кўп ишлатиладиган маъноси бузғунчилик, фисқу-фасод қўзғаш, жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ва ёшларни ўз давлатига қарши қўйишдир. Фитнани ёмон тарафи шундаки, кўпчилик уни асли моҳитини англамасдан аралашиб қолади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар; Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу дунё, қотил нима учун ўлдираётганини, мақтул нима учун ўлдирилаётганини билмайдиган кун келмагунча, йўқ бўлмайди''. ''Бу қандай рўй беради''- дейилди.''Ҳарж(фитна аралашган уруш бўлади), ўлдирган ҳам ўлдирилган ҳам дўзахда!''- дедилар (Имом Муслим ривояти). Ўлдираётган нима учун ўлдирмоқда, ўлдирилган инсон нима учун қатл қилинганини сўралса тайинлик жавоб йўқ. Лекин мусулмонни қонини тўкиш, молига талофат етказиш, обрўсига путур етказиш гуноҳ эканлиги борасида фикр ҳам юритмайдилар. 
Аллоҳ таоло барчамизни фитналардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин! 
   
  
А.Абдураҳимов. 
Чироқчи туман Ҳазрати Усмон жоме масжиди имом   хатиби