ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!
6035
30-11-2021, 09:56
238
Ўқиш режими
+
-
Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаравонлиги билан бир қаторда комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ҳам ана шундай ўзаро алоқадор тарзда намоён бўлади. Ижтимоий ҳамкорлик хилма-хил фикр ва қарашларга бўлган, турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахс ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидан ҳамжиҳатдирлар. Натижада, жамиятда тинчлик ва тотувлик, барқарор тараққиётнинг мустаҳкамлашда бугунги кун отинойилари ҳам ҳамжихатдир. Албатта, бундай даражага эришиши ўз-ўзидан бўлмайди. Турли ғояларни байроқ қилиб олган кучларни бир мақсад йўлида бирлаштириш ғоят мушкул, лекин ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун ҳамжихатлик булишимиз керак.
Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олийжаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжихат бўлиб яшашимиз барчамизни қониқтиради.
Юртимизнинг кўп миллатли халқи онгида Янги Ўзбекистон деган ғоя асосида ҳақиқий ватандошлик тўйғусини шакллантиришда кекса ота-онохонлар,нуроний ва отинойилар бу борадаги ишларни ёшлар хақида дуволар билан утган хаётларни фикр мулохазаларни етказишадилар.”Янги Ўзбекистон”да янгича хаётимзга куз тегмасин деб дуоларга қул очишади.
Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади ва яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Дин одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шавқат, бағрикенгликка даъват этади. Бу борадаги тушунча ва ғоя мустақилликнинг ҳар бир йилида янада шаклланиб, илдиз отиб бормоқда. Кўпмиллатли халқимизнинг онгида янада теранроқ ва янада ойдинроқ ўз аксини топиб бормоқдаким, бу халқимизнинг тушунчаси, тафаккури том маънода сайқал топаётганлигини ифодалайди.
Ш.Карамова.
Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси