Ушбу оқимлар томонидан ҳижрат, жиҳод, такфир тушунчалари ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланилаётгани маълум бўлаётир. Аслида эса мазкур тушунчалар қуйидагича изоҳланади:
Ҳижрат масаласида: Ҳижрат кўчиш, тарк этиш демакдир. У икки зил бўлади. Биринчиси: фарз ибодатларни бажаришга умуман имкон бўлмаганда, зулмлар кўпайганда дин ва ҳаёт муҳофазаси учун моконий ҳижрат. Иккинчиси: гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиш тушунилади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз ҳадисларида марҳамат қилиб, айтадиларки: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқдир”.
Муҳтарам азизлар, ҳозирда “Ҳижрат” нинг маъносини нотўғри талқин қилаётган кишиларга нисбатан ақл билан ёндашсак, юртимизда барча масжидларда беш вақт намозлар, жума ва ҳайит намозлари ўқилиб турган бўлса, масжидларимизда азонлар янграб турган бўлса, Фуқароларимиз ибодатларини эмин-эркин бажараётган бўлсалар, мамлакатимиз тинч-осойишта бўлса, бундай юртдан ҳижрат қилиб чиқиб кетиш–бу ношукрлик ҳисобланмайдими?
Бундай кимсалар ҳижрат қилиб қайси диёрларга боришмоқда? Афғонистон, Ироқ ва Сурия каби давлатларга. Мана шу давлатларга ҳижрат қилиб, у ерларда бўлаётган урушларда қатнашиб, мусулмон аҳолини ноҳақ қонини тўкиб, гуноҳи азимга қўл урмоқдалар. Бу ҳақида Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ер юзида (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”. Уларга расулларимиз Ҳужжатларни келтирганлар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардир. (Моида, 32).
Юқоридаги оят ва ҳадисдан ҳам кўриниб турибди-ки, Аллоҳга имон келтирган киши бундай гуноҳлардан тийилиши керак.
А. Ганжиев,
Ғузор тумани бош имом хатиби