1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилавий келишмовчиликларни олдини олайлик

30-11-2022, 10:18 521 Ўқиш режими + -
Ислом дини тинчлик дини. У инсоннинг ҳамма жиҳатдан соғ-саломат, бах-саодатли бўлишини истайди. Шу жумладан мусулмон киши оилада ҳам бахтли, хотиржам бўлиши даркор. Аммо шундай бўлсада, баъзан оилаларимизда турли хил келишмовчиликлар пайдо бўлади. Бу келишмовчиликларни олди олинса. Уни яхшилик билан ҳал қилиш муҳим аҳамиятга эга.   
Оилавий муносабатларнинг асосий талабларидан бири оила аъзолариннг ҳар бири бир-бирларига иноқлик ва меҳрибонликда умр кечиришдир. Оила аъзолари саодати ҳашаматли бино ёки қимматбаҳо уй жиҳозларида эмас, балки соф иймони, эзгу ишлари ва ўзаро тинчлик хотиржамлиги сабаб келадиган барокатлари билан шаклланади. Шу сабабдан ёши катталар ўз насиҳатларида уруш жанжал қилманглар, огоҳ бўлинглар бир кун уруш бўлган жойдан қирқ кун барокат қочади деб айтмаганлар. Оиладаги ҳар бир шахс ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиб бажариши билан оилавий тинчлик хотиржамлик ва бахт-саодатни таъминлаган бўлади. 
Оила ўзининг ёзилмаган низом ва қоидасига эга бўлмаса, унинг салбий жиҳатлари бутун бир миллатга таъсир этади. Оила инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, бемаъни аҳлоқлардан, салбий иллатлардан ва уларнинг ёмон оқибатларидан асрагувчи қалъа бўлиши керак. 
Ислом динида оила ва унинг барча аъзоларини бир-бирига тартиб-интизомлик ва меҳр оқибатлик бўлиш учун ўз насиҳатларини берган. Бу ҳақда Расулуллоҳ с.а.в. бундай деганлар:”Мўмин эркак мўмина хотинига ғазаб қилмасин. Агар унинг ҳулқидан бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади.” (Имом Бухорий ривояти) .  Шу сабабли оилаларимизнинг тинч осойишта бўлиши бизнинг муомиламизга ҳам боғлиқ.
Аллоҳ таоло оилаларимизни тинч, бир-биримизга нисбатан меҳр-муҳаббатимизни зиёда қилсин! 
Н. Маннонов. 
Қарши туман “Қуйибешкент” масжиди имом хатиби