1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳовли-уй жойларимизни пок сақлайлик

30-11-2022, 10:27 508 Ўқиш режими + -
Тозалик инсонларнинг феъл-атвори,  тутими, ўзига ҳурматини, бир сўз билан айтганда, унинг кимлигини кўрсатадиган белгилардан биридир. Ўзини, яшайдиган жойини покиза сақлайдиган одамни кўрганингизда кўнглингиз ёришади. Беихтиёр сизда унга нисбатан ҳурмат пайдо бўлади. Нопок турадиган кишини кўрганингизда эса бунинг акси бўлади.   Нопок одамнинг таъбини хира қилади, ундан узоқ бўлишга ҳаракат қилинади.  Хуллас, озаликка интилиш ва нопокликдан қочиш инсоннинг табиатида бор. 
Пайғамбаримиз ( с.а.в.): “Албатта, Аллоҳ таоло покдир, поклик ва озодаликни ёқтиради. Сахийдир, саховатни хуш кўради. Покланинглар, ён-атрофларингни озода тутинглар, Ҳовли,уй-жойларингизни тоза тутинглар ., дейдилар. ( Имом Термизий ривояти). Шу сабабли турар жойларимизни саранжом-саришта қиламиз, уларни озода тутамиз.
Инсон ўзи яшаётган манзилларни озода бўлишига эришиши лозим. Зеро, ҳовли ва уйларнинг нотозалиги биринчи галда шу хонадонда турадиган учун зарарлидир. Ахлат-чиқиндиларга бепарво хонадонлар жинлар севиб тўпланадиган жойлардандир.   Уй ва ҳовлиларни ҳар хил ахлат-чиқиндилар билан нотоза сақламаслик керак. Уй ва ҳовлиларда чиқинди-ахлатлар сақлаб, уларни нопок сақлаш макруҳ амал ҳисобланади. Агар шундай бўладиган бўлса, бу уй-жойлар бебарака маскан ҳисобланади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) турар жойларда кечқурун ётишдан олдин сув ва таом солинган идишлар устини ёпишни, синиқ, дарз, лаби учган идишларни ишлатмасликка буюрганлар. Ўша жойларда турли зарарли нопок нарсалар микроб бўлишидан ўн тўрт аср олдин огоҳлантирганлар. Ошхонадаги идиш-товоқларни ювиб саранжом қилинган бўлиши лозим. Овқатланиб бўлгандан сўнг дастурхон ўз ҳолича, идиш-тавоқлар ўз ҳолича қолиб кетмаслиги керак. Идишлар очиқ-сочиқ ётса, уларга ҳар хил ҳайвонлар тегади ва нопок қилади. Шарқ халқларида ғарбдан фарқ қилган ҳолда мушук ва итга ўхшаган ҳайвонлар турар жой идишларга тегса, нопок қилади деб ҳисобланади. У бу идишларни ювиб поклаш кераклигини кўрсатади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) мушук теккан поклаш ҳақида шундай дейдилар: “Агар идишга мушук тегса, у бир марта ювилади”. ( Термизий ривояти) Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ит теккан идишни тоза қилиш ҳақида қуйидагича кўрсатма берадилар: “Ит теккан идиш етти марта ювилади:аввалгиси ва охиргиси турпоқ билан ишқалаб, сўнгра чайилади”. ( Термизий ривояти) Овқатдан чиққан суякларни ошхоналарда ташлаб қўйиш, еган овқат чиқиндиларини ёнига ташлаб қўйиш ва идиш-товоқларни нотоза ташлаб қўйиш ёмон одатлардан ҳисобланади. Овқатланадиган жойларда бурун қоқиш, жамоат жойларни ифлос қилиш ҳам нохуш ишлардир.  Шу сабабли инсон турадиган жойларида нопок нажосатга ўхшаган нарсадан эҳтиёт бўлиши лозим 
Уй-ҳовли, маҳалларимизнинг озода бўлишлиги ўзимизга боғлиқ. Турар жойларимиз атрофини нотозаликдан сақлашимиз лозим. Теварак –атрофимизга ҳар чиқиндилар ташламаслигимиз зарур.
  
Р. Акбаров