1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бахтсиз кишида меҳрибонлик бўлмайди

4-12-2021, 09:56 256 Ўқиш режими + -
Муқаддас Ислом таълимотида нафақат оила аъзолари ёки қариндош уруғлар бир бирига меҳрибон, меҳр шафқатли бўлишлари, балки бутун жамият, бутун башарият доимо ҳар қандай ҳолатда ҳам бир бирларига меҳрибон, ғамхўр бўлишлари тарғиб қилинади.
Инсониятга меҳрибонликнинг энг мукаммал, ибрат намуналрини кўрсатиб келган Яратгувчимиз томомнидан “Улуғ хулқ соҳиби” деб мақталинган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада “Меҳрибонларга Аллоҳ меҳрибон бўлади, (ерда) бошқаларга меҳрибон бўлинглар, сизларга ҳам осмондаги Зот меҳрибон бўлур”, деб марҳамат қилдилар.
Афсуски, меҳрибонлик каби улуғ хислатга ҳар ким ҳам муяссар бўлавермас экан.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бахтсиз кишида меҳрибонлик бўлмайди”, дедилар. Демак бахтсиз инсонларнинг бахтсизлигига ўзлари сабабчидир. Улар раҳм шафқатдан, ғамхўрликдан, меҳрибонликдан маҳрумдирлар. Бундай улуғ фазилатлардан бенасиб кимсалар бахтсиз яшашга маҳкумдирлар. 
Меҳрибонлик фазилатлари билан безанган қалб эгалари ўзгаларга ачинадилар, улар учун азобланади. Қўлидан келганча мазлумлардан ғам ва азият кўз ёшларини артишга, уларнинг кўнгилларига шодлик, қувонч бахшида этишга интиладилар.
Тарихчиларнинг ривоят қилишича. Амр ибн Ос Миср фатҳида қурган чодирининг устига кабутар ин қурди. Амр кетмоқчи бўлганида инни кўриб қолди ва чодирни бузиб, қушга зулм қилишни истамади. Чодирни бузмай ташлаб кетди. Чодир атрофида аҳоли кўпайди ва бу жой “Фустот”, яъни “Чодир” деб аталувчи шаҳарга айланди. Бу Миср шаҳрининг эски номидир.
Воқеа қаҳрамони қиммат баҳо чодирини бузуб ўзи билан олиб кетиши мумкин эди. Ахир қимматбаҳо чодир ўз вақтида дам олиш, яшаш маскани эди. Қалби меҳрибонлик фазилати билан безалган имон соҳиби кабутарга, унинг болаларига меҳрибонлик кўрсатиб улкан ажру мукофотга сазовор бўлди.
Афсуски бугунги глоболлашган тараққиёт даврида яшаётган инсоният нафақат бирор махлуққа озор бериш, балки бегуноҳ инсонларни ўлдириш, уларни қонини тўкиш учун бир қанча террористик оқимларга, гуруҳларга бирлашганлар.
Одамлар гавжум бўлган жойларни портлатиш, қонли қўпорувчилик ишларни амалга ошириш, ҳатто ёш болаларни, кексаларни ҳам аёвсиз ўққа тутиш, аёлларни, ўн гулидан бир гули очилмаган қизларни асрга олиб, уларни вахшийларча қийнаш, азоблаш, таҳқирлаш, қул қилиб сотиш инсонийлик чегарасидан ташқаридадир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига: “Бир бирларингизга меҳрибон бўлмагунча мўмин бўлмайсизлар”, деб марҳамат қилган бир вақтда мутаассиб, ақидапараст жангарилар бутун аҳли ислом, аҳли мўминни кофирга чиқариб, бегуноҳ мусулмон кишиларни ваҳшийларча сўймоқдалар, уй жойларидан маҳрум қилмоқдалар, дунё тинчлигига таҳдид солмоқдалар.
Уларнинг бу ҳунрезликлари вақтинчадир. Улар икки дунё азобига грифтордирлар. Албатта мазлумларнинг, мусулмонларнинг қарғиши уларни ҳалок қилади.
Биз шундай доруломон, тинч мамлакатда фаровон ҳаёт кечираётган эканмиз, бунинг учун Яратганга шукроналар айтиб, бу тинчлик неъматини қадрига етиб уни кўз қорачиғидай асрашимизга ҳар биримиз масъуллигимизни ҳар доим ёдда тутмоғимиз лозим бўлади.

Л.Олимов,
Китоб туман бош имом-хатиби