Тинчлик улуғ неъмат
6061
6-12-2021, 10:40
258
Ўқиш режими
+
-
Тинчлик деганда хотиржамликни, эртанги кунга ишончни, эзгу ва улкан савобларни қилишимиз учун берилган имконни тушунамиз. Тинчлик бўлсагина хонадонларимизда, юртимизда тўй-ҳашамлар, байрамлар, бахтли онлар бўлади, тараққиёт ва ривожланиш бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:
Кимки уйқудан турганида оиласи тинч. Тани соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассамдир”. Шунга кўра бугунги тинч-осуда ҳатимиз учун Аллоҳ таолога беҳад шукрона қилишимиз лозим эканлигини тушунамиз. Чунки бугунги ҳаётимизда дунёдаги барча неъматлар мужассамдир.
Одамлар орасидаги неъматга шукр қилмайдиган киши Аллоҳ таолонинг ёмон кўргани ҳисобланади. Ривоят қилишларича, бир куни Шайтон Аллоҳ таолодан: “ Эй Аллоҳ, мени Одам учун ёмон кўриб, ўз даргоҳингдан ҳайдадинг. Айтчи, мендан ҳам ёмон кўрадиганинг борми?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “ Ҳа сендан ҳам кўрадиганим бор”, дейди. Шайтон яна: “ Мендан ҳам ёмон кўрганинг ким?” деб сўрабди. Шунда Аллоҳ таоло: “ Одамлар орасида менинг берган неъматимга шукр қилиш ўрнига, доимо ношукрлик қилиб юрувчи киши мени сендан ҳам ёмон кўрганим бўлади” деб жавоб берган экан.
Аллоҳ таоло берган неъматга шукр қилишлик инсоннинг фазилатидир. Бу фазилат инсонни камолатга етаклайди. Комил инсонларнинг барчалари неъматга шукр қилувчи юксак фазилатли инсонлар бўлишган. Шу сабабли Юртимиздаги тинч неъмати ҳақида қанча гапирсак ва берилган неъматга қанча шукр қилсак, шунча оз. Зеро, берилган неъматга шукр қилиш уни яна зиёда қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта. (уларни янада) зиёда қилурман...). (Иброҳим сураси. 7-оят).
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими