Ислом дини ўз номи билан тинчлик дини демакдир. Шунинг учун хам Аллоҳ таъоло Куръони Каримда: «Эй мўминлар! Ёппасига тинчлик йўлига киришинглар, шайтоннинг йўлларига эргашманглар! (Бақара-208) деб хабар берган. Афсуслар бўлсинки ҳозирги кунда бузгунчи ғояларни тарғиб килиб, мўмин-мусулмонлар ўртасида фитна-фасод таркатиб, бир-бирига карши килиб қўяётган тоифалар кўпайиб бормокда. Шундай тоифалардан бири «Сохта Салафийлар» дир. Аслида «Салаф» сўзи «аждодлар», «аввал яшаб ўтганлар» деган маъноларни англатади. Исломда «Салаф» деганда ҳадисларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кура ислом уламолари сахобий, тобеъийн ва табаъ тобеъийнлар, яъни илк мусумонларни «Салафи солиҳ» яъни «Солиҳ аждодлар» деб ҳисоблашда якдилдирлар. Сохта салафийлар эса ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини Ибн Таймия таълимоти билан асосламоқчи бўлишади.
Ибн Таймия асасрларида исломга турли бидъатлар кириб колгани айтилиб, мусулмонларни Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур деган ғоя илгари сурилади. Бу оқимни ботил эътиқодларидан бири қабрларни зиёрат қилган одам мусулмончиликдан чиқади деб даъво қилишларидир. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим, энди уни зиёрат қилаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади» деганлар. (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти) Ушбу ҳадисга кўра, кабрларни зиёрат килиш мандуб (мустаҳаб амал)дир. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламнинг ўзлари Бақий қабристонига бориб маййитларни ҳаққига дуо қилардилар.
Шунингдек улар тасаввуфни тан олишмайди, тавассулни куфр дейишади, мазҳабларни инкор ҳилишади, ўзларига эргашмаганларни кофирга чиқарадилар. Бу борада Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари «Фикҳул Акбар» китобида: «Бирор мусулмонни қилган гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз, гарчи у кабира гуноҳ қилган бўлса ҳам. Башарти уни ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса, ундан имон исмини олиб ташламаймиз, уни ҳақиқий мўмин деб айтаверамиз, уни фосиқ мўмин деб аташ мумкин, фақат кофир эмас.
Бу борада Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирор киши ўз биродарига «Эй кофир!» деса, бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади (яъни агар кофирликда айбловчи ҳақ бўлса айбланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади) деб таъкидлаганлар.
А. ГанжиевҒузор тумани бош имом-хатиби