1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тўқсон тўқиз дардга даво бўладиган дуони биласизми?

13-12-2021, 09:01 1 342 Ўқиш режими + -
Инсоннинг ҳаётида ҳар хил ҳолатлар бўлади. Инсон баъзан қандайдир дардга йўлиқади.   У вақти-саоти билан дарддан фориғ бўлади. Инсон дардга йўлиққан пайтларда Аллоҳ таолога дуо қилади. Дуолар ичида шундай дуо борки, у тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. У дуо қуйидагича: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи". 
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ўзларининг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар"Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", (Имом Табароний ва Имом ал-Ҳоким ривояти).
 
Р.Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими