Ташаккурнома
6119
16-12-2021, 14:57
879
Ўқиш режими
+
-
Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар, мўмин-мусулмонлар!
Маълумки, бутун дунёда коронавирус хасталиги тарқаб инсонлар ҳаётига катта хавф-хатар солди. Шу жумладан мен ҳам бу касаллик туфайли анча вақт бетоб бўлиб ётиб қолдим.
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг инояти, сизларнинг дуоларингиз, давлатимизнинг эътибори, тиббиёт ходимларининг сайъи-ҳаракатлари билан соғайиб ўз фаолиятимга қайтдим. Шу сабабли бугунги тинч-омон кунларда сиз азизларнинг барчангизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Юртимизда доимо тинчлик-омонлик бўлиб, Ватанимиз бундан-да обод ва фаровон бўлсин! Аллоҳ таоло барчамизни ўз паноҳида асраб, икки дунё саодатини ато қилсин!
Ҳурмат билан Исмоил домла Райҳонов,Қарши шаҳар “ Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ “ зиёратгоҳ раҳбари