Ёшларни жамиятга керакли аъзо қилиб тарбиялаш ва онгида соғлом ақида,ватанпарварлик, меҳр-мурувват тушунчаларини уйғотиш ҳар бир масъулятли ота-онанинг асосий бурчи десак, муболаға бўлмаса керак. Ҳозирги даврда, жаҳоннинг қайси бурчагида бўлмасин ёшлар келажагига раҳна соладиган ёки маънавияти ва онгига ўз таъсирини ўтказиш учун турли усулларни қўлловчи ғаразли кучлар борлиги кишилар юрагини ларзага солади ва чуқур фикр юритишга ундайди. Бу вазиятда барча жамият аъзолариданфарзанд тарбиясида бепарво ва лоқайд бўлмаслик талаб этилади. Минг афсуски, юртимизда ёшларга яратибберилаётган имкониятларга бефарқ оила бошилари ҳам кам эмас. Оқибатда бу лоқайдлик, катта жиноят ва ўзлари учун оғир хорликни олиб келишини унутиб қўймоқдалар. Ҳаётга лоқайд боққан киши қандай қилиб фарзандига сидқ,ирода,масъулят,бурч каби тушунчаларни уқтира олади? Бундай тарбия олган бола, қандай қилиб ота она,оила энг асосийси ватан равнақи ҳақида қайғуради? Расулуллоҳ саллоллоҳу ъалайҳи васаллам: “Киши фарзандини ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши ҳар куни ярим соъ садақа қилишидан яхшироқдир” дедилар. Фарзанд гўдакликданоқ ота-она эътиборида,уларнинг меҳр-оқибати, соф эътиқодийўғрилган оилада ўсиши ва тарбия олиши унингкомил инсон,ҳалқига манфаъатли,ҳар бир нарсадан огоҳ асосийси ўз бурчини англашида катта кўмак беради.Бундай фарзандлар келажагига ҳеч қандай ғаразли куч таҳдид сола олмайди,ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз масъулятини унутмайди.Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу ъалайҳи васаллам: “Мўмин зийрак, эҳтиёткор ва оқил бўлади” деб таъкидлаганлар. Баъзи уламоларимиз бу уч ҳислатни ўзида жамлаган кишини “фозил” деб ҳам номлайдилар ва шундай таъриф берадилар: “Фозил учун ғурбат йўқ, жоҳил учун ватан йўқ” яъни афзал мўъмин ўзи яшаётган ерга ва унинг аҳлига хурматда эканлигидан ҳар доим эъзозда бўлади.Уларни ҳар қандай кўнгилсизликдан огоҳ қилиб, яхшиликка чақиради. “Унвонул баён бўстонул азҳон” китобининг” Эҳтиёткорликка ундаш ва мақсадни маҳкам ушлаш”услубида ҳукамоларнинг шундай ҳикматлари келтирилган: “эҳтиёткорликни қалқон қилиб олинг, мақсадни ҳимоя воситаси қилиб олинг, мақсадни тафаккур билан қилинг”.
Юртимизда ёшларни ўз мақсадлари сари рағбатлантириш,уларга тўғри кўрсатмалар бериш борасида кўпгина намунали ишлар олиб борилмоқда. Лекинюртимиздан ташқарида деб жаҳонда рўй бераётган воқеа ҳодисаларга бепарво бўлиш, хотиржам қараб туриш ҳеч бир мўмин кишига тўғри келмайди. Динимизда жамият аъзоларидан ўзи яшаётган масканда юксак ақл идрок, ўзаро эҳтиром,фидоийлик,ўз оила аъзоларига тақво асосида муомалада бўлиш,шариатда кўрсатилганодоб қоидаларига амал қилган ҳолда яшаб ён- атрофдагикишиларга асосан ёшларга ўрнак бўлиши талаб этилади.Улардан ўз оиласи,яқинлари, жамият ҳамда инсоният ҳақида фикр юритиши, хавф солиб турган ҳарқандай иллат ватаҳдидлардан огоҳ бўлиб,уларга қарши курашда жамият аъзолари билан ҳамфикр, ҳамкор бўлишга чақирилади. Аллоҳ таоло моида сурасида шундай марҳамат қилади: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ вадушманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”(2-оят). Аслида ҳар бир мўмин уни роббиси нима учун яратгани, махлуқотлари орасида мукаррам қилгани,унинг ҳаёти ҳарқандай разиллигу- беҳудаликдан афзаллиги,ҳарсонияси қайтариб бўлмас ғанима эканлигини яхши билиши лозим. Демакки, жамиятда ҳар ким ўз вазифасини тўлақонли адо қилса ва ҳамма қўлидан келганича ота- она ўз масъуляти билан,касб эгалари касби,олимлар илми умуман барча қўлидан келганича ёмонликка қарши ўз кучини сафарбар қилиши энг яхши амаллардандир.Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам буюк муҳаддисимиз имом Бухорий ривоят қилган машҳур ҳадиси шарифларида шундай деганлар: “Сиздан кимёмон мункар ишни кўрса уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, унга ҳам қодир бўлмаса дили билан ана ўша иймоннингзаифлигидандир”. Иймони тўлиқ киши қўли ёки тили билан ҳар қандай ёмонликни бартараф қилишга тоқати етганча уринади... Хулоса қиладиган бўлсак,биз дин ва шариат ҳукмларини бутун дунёга илмий ва амалий кўринишини танилишида буюк хизмат ваунутилмас жасорат кўрсатган авлодларга тугамас бойлик ва юксак илмий мерос қолдирган,уларни илм чўққисига адашмай чиқишлари учун махсус ва сон-саноқсиз мажмуалар қолдирган муҳаддису-мужтаҳидлар, фақиҳу-мутафаккирлар, сўз илми султонлари ҳамда соҳибқиронлар авлодлари эканмиз,берилган неъматлардан тўғри фойдаланган холатда фарзандларимизда уларнинг шижоат ва жасоратларини шакллантириш учун қўлимиздан келганича биргаликда ҳаракат қилайлик.
М. Ғуломов,Санчиқул жомеъ масжиди имом-хатиби