Ислом фирқаланишни қоралайди
6135
17-12-2021, 11:31
230
Ўқиш режими
+
-
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни фирқаланишдан қайтариб, бирликка, ҳамжиҳатликка чақиради. Бу ҳақда “Қуръони Карим”да Аллоҳ таоло: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда”. (Оли Имрон, 103-оят).
Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) умматларини замонлар ўтиши билан бошларига келадиган фитналардан огоҳлантириб, нимага амал қилишлари ҳақида хабар бериб шундай деганлар:“Динда ортиқча ғулувга боришдан эҳтиёт бўлинглар. Зеро ғулувга бориш сизлардан олдин ўтганларни ҳалок этиб, қон тўкишга ва ҳаромни ҳалол қилишга олиб келди” (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажак асрларда вужудга келиши мумкин бўлган, халқ ва миллатлар бирлиги ва осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳ этган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” (Имом Муслим ривояти) .
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни фирқаланишдан сақлаб, ҳамжиҳат бўлиб, тинч-тотув бўлиб яшашга муваффақ қилсин!
Э. Сатторов,
Қарши шаҳар “Хонақоҳ” масжиди имом хатиби